Тез орада, жамоатчиликка ушбу ҳаракатлар Британия учун ҳалокатга айланиши мумкинлигини исботлаб берган британиялик мутахассислар Жонсоннинг фикрини ўзгартиршига мажбур қилдилар. Мана энди, Жонсоннинг ўзи аввалги баёнотларини инкор этиб, карантин чораларини қўллашга мажбур бўлди.
Бироқ, афтидан, кеч бўлди – ҳар ҳолда унинг ўзи учун. Энди эса, унинг ўзи ушбу вирусга иложи борича кўпроқ одамга тезроқ чалиниб бошидан ўтказгани яхшироқ, деб айтилган ёндашувининг тўғрилигини баҳолаш имкониятига эга бўлди.
Албатта, Борис Жонсон анча ёш ва Британия тиббиётининг энг яхши кучлари унга касалликни енгишда ёрдам беришига шубҳа йўқ. Шунинг учун унинг жисмоний тикланиш эҳтимоли жуда катта. Аммо сиёсий тикланиш борасида ҳамма нарса унчалик равшан эмас, чунки бу касаллик Жонсон ҳукуматига энг кам керак бўлганида - Брексит машмашасини ниҳоясига етказгандан сўнг ва Европа Иттифоқидан чиққан Буюк Британия оёққа туриб олиш учун барқарорликка муҳтож бўлганида зарба берди.
Бу воқеа олдиндан айтишнинг мутлақо имкони бўлмаган ҳолатда дунё мамлакатлари етакчиларининг режаларини қандай бузишига мсиоллардан биридир, холос. Яна бир ёркин мисол – кечагина АҚШдан бу мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 85,5 мингни ташкил қилиб, 81,8 та бемор қайд этилган Хитойдан ҳам ўзиб кетганлигидир.
Ушбу янгиликни эълон қилар экан, Президент Доналд Трамп бундай улкан статистикани ҳозирда мамлакатда кўплаб одамларнинг текширувдан ўтишининг натижаси эканлигини таъкидлади - уларнинг сони ярим миллиондан ошиб кетди. Ҳақиқий вазият ҳақида бундай хабардорлик ижобий бўлиб, биз бунга бироздан кейин қайтамиз, аммо катта оптимизм учун асос йўқ. Кўплаб ҳисоб-китобларга ва далилларга кўра, Америка соғлиқни сақлаш тизими, умуман олганда, АҚШда универсал тиббий суғурта тизимига эга эмаслиги сабабли пандемияга қарши самарали курашишга тайёр эмас.
Буларнинг барчаси шахсан Трамп учун жуда ёмон янгилик, у Жонсон сингари энди бутунлай бошқача ишлар қилишни - мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантириш ва келгуси президент сайловларига тайёргарлик кўришни режалаштирмоқда. Биринчи масала ҳозир жуда катта савол остида - яқинда Трамп, Жонсон сингари, коронавируснинг нормал ҳаёт тарзини бузишига ва бизнесга аралашишига йўл қўймаслик кайфиятида эди. Бироқ, аниқланган инфекциялар сонининг бундай портлашсимон ўсиши деярли ҳеч қандай имконият қолдирмайди - америкаликларни қутқаришни биринчи ўринга қўйиб, иқтисодиётни иккинчи ўринга суриш керак бўлади. Аммо бу сайловлар билан янада қийин бўлмайди, чунки энди Трампнинг ўзи мухолиф-демократлар узоқ вақтдан бери таклиф қилаётган ва у қарши чиққан нарсаларга - универсал соғлиқни сақлаш тизимини, ҳеч бўлмаганда базавий даражада жорий этишга бўлган эҳтиёжга дуч келиши мумкин.
Энди статистикага ва аниқланган касалланишлар сонига қайтамиз. Албатта, расмий статистикада 27 март куни эрталаб ҳолатига Россияда 1036 киши коронавирус вирусини юқтирганлигига ҳеч ким ишонмайди. Таққослаш учун - Эстонияда кеча 538 киши аниқланди, яъни 1,3 миллион аҳолиси 144 миллион кишидан иборат бўлган Россияга нисбатан атиги 2 баравар кам. Хитой билан қуруқликда энг узун чегарага эга бўлганлигини ва юқумли касаллик пайтида Россияда юз минглаб хитойликлар мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бунга ким ишониши мумкин? Ҳеч ким ишонмайди, айниқса оддий одамлар бу ерда коронавирусга ҳеч ким текширмаган ва пневмония ёки гриппдан ўлган танишлари ҳақида хабар келган мамлакатда.
Россиядаги ҳақиқий пандемия кўлами ҳақида Россия ҳукуматининг ёпиқ маълумотларига эга бўлган Досье марказининг кеча эълон қилинган ҳисоботи мулоҳаза юритишга ёрдам беради (https://dossier.center/covid19/). Улар Кремл аҳолининг режаларини қандай бузаётгани ҳақида биз бу ҳафта етарлича ёздик, аммо шуни таъкидлашни истардикки, бу ерда, пандемиянинг энг кучли зарбаларини қабул қилишга мажбур бўлган минтақалар раҳбарларидан фарқли ўлароқ, улар ҳали ҳам хабардор эмаслар.
Биз вазиятни ҳам, ундан келиб чиқадиган касалликка (шунга ўхшаш бошқа касалликларга) қарши курашда ўз муваффақиятини дунёга намойиш этиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилаётган Хитойнинг вазиятини ва имкониятларини бир неча бор таҳлил қилдик. Аммо, ҳозирда Хитойнинг ушбу соҳадаги ютуқлари ҳақида ўқиётганда, вазият қандай қилиб назорат остида эканлигини ва янги вирус алоҳида хавф туғдирмаслигини айтиб, ёлғон гапирганлигини эслаш керак (https://telegra.ph/Istoriya-kitajskoj-lzhi-o-koronoviruse-03-27)
Дунё капиталининг йиғув цехи сифатида Хитой ўзига бўлган ишончни имкон қадар тезроқ тиклаш жуда муҳимдир, айниқса ҳозирги Америка президенти фаол иш олиб бораётган ишлаб чиқариш қувватларини қайтариш ғоялари оммалашиб бораётган бир пайтда. Аммо Хитой саноатига янги буюртмалар бериш шаклида ёки уларни илгари рад қилган мамлакатга қайтариш кўринишида бўладими, нормал иқтисодий тараққиётга қайтиш истаги билан, буларнинг иккаласи ҳамон катта сўроқ белгиси остидадир.
Ўзларини деярли дунёнинг ҳукмдори деб билишга одатланган дунёнинг етакчи давлатлари ва уларнинг кўплаб раҳбарлари кўп йиллар давомида амалга оширган, сиёсий режаларини бекор қилиб, уларнинг иқтисодиётларини қулатган кўринмас вирус олдида кучсизлар.
Ўз-ўзини алдаган материалистлар учун бу зарба шунчаки ҳар бир имонли билиши ва ёдда тутиши керак бўлган нарсани тасвирлайди:
"Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир" («Оли Имрон», 189).
Дунёнинг етакчилари ва коронавирус
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг коронавирус юқтириб олганлиги ҳақида хабар бугунги кунда дунё миқёсида асосий шов-шув мавзусига айланди. Жонсон билан боғлиқ ҳолат бу рамздир, ахир яқиндагина у янги вирус хавфини ошириб кўрсатмаслик ва қурбонлар муқаррар эканига қарамай, вазиятни ўз ҳолига қўйиш, бошқа кўплаб мамлакатларида йўлга қўйилагни каби қаттиқ карантин чоралари қўллаш керак эмас деб ҳисоблаган коронаскептиклар қаторига қўшилганди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш