Хусусан, Германия мустақил иш билан банд бўлганларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга 5000 евродан тўлайди; Биргина Берлинда ушбу мақсадлар учун 1,3 миллиард евро ажратилган. Ажаблантирадиган нарса - нафақат Германия фуқаролари учун балки ҳамма учун экан!
Бу ҳақида ўз блогида режиссер Александр Миндлин ёзади:
«Куч нимада, ука?
Эҳтимол, мен ҳозир Фейсбукда ёзган нарсаларимнинг энг жиддий матнини ёзаётгандирман.
Бугун мен ҳали ҳам тўлиқ тушуна олмайдиган ҳодиса рўй берди. Германия Федератив Республикаси, мен ҳозир яшаб, ишлаётган давлат, менга карантинда омон қолиш учун молиявий ёрдам сифатида жуда катта миқдордаги маблағ ўтказди.
Мен рақамлар ёзишни хоҳламайман, лекин бу тахминан менинг 3 ойлик маошимга тўғри келади. Бепул ўтказилди. Кечагина берган сўровим бўйича бугун менга ўтказишди. Мен ушбу мамлакатнинг фуқароси ЭМАСлигимга қарамай. Ҳеч қандай ҳужжат ёки тасдиқни талаб қилмасдан ўтказишди.
Шунчаки, ўтказишди, холос.
Ва нафақат менга, балки Берлиндаги эпидемия туфайли ишсиз ва даромадсиз қолган БАРЧА якка тартибдаги тадбиркорларга.
Мен билан бирга менинг барча таниш гидларим, рассомлар, кафе эгалари, кичик меҳмонхоналар, ресторанлар хўжайинлари ва бошқалар бу ёрдамни олдилар.
Эҳтимол, катта бизнес учун бу миқдор озгина кўриниши мумкин. Аммо биз, якка тартибдаги тадбиркорлар учун, бу жуда катта ва ишончли ҚУТҚАРИШ КАМАРИ!
Нега мен барибир буни англай олмаяпман?
Чунки ҳаётимда биринчи марта "ДАВЛАТ" нималигини англамоқдаман.
Ва ўйлайман ...
Қачонлардир менинг ватаним СССР бўлган. У ўзини қандай тутган бўларди? Асосан таъна, гина-қудуратлар билан:
"Биз сени вояга етказдик, ўқитдик, ўргатдик, энди сен мамлакат фаровонлиги учун ...га мажбурсан, мажбурсан, мажбурсан".
Мен бунга рози бўлишим қийин эди. Чунки онам ва дадам мени катта қилишган. Ҳа, таълим-тарбияни ҳам улар беришди. Аммо давлат мени армияда хизмат қилиш, рўйхатдан ўтган ҳолда яшаш, керак бўлишим мумкин бўлган ва қизиқ жойда эмас, балки "тақсимот" бўйича ишлашга мажбурлигимни талаб қиларди. Албатта, бу давлат, агар мен ўзимни яхши тутсам, уни менга давлат маъқул деб билган квартирани бера олади, мени ўзи танлаган санаторийга юбора олади ва эҳтимол, (!) 10 йил навбатдан кейин ҳам машина ҳам бериши мумкин.
Мен СССРни ўз ватаним деб ҳис қилармидим? Йўқ.
Кейин Россия Федерацияси менинг ватанимга айланди. Аввалига у демократик бўлишга ҳаракат қилди ва режалари жуда чиройли эди. Фақат ҳақиқатда амалга ошмади. "Ҳақиқий хужайин" келди, демократия уринишлари бекор қилинди.
Қандай бўлмасин, мен одамларга бирон бир ҳақиқий ёрдам кўрмадим, эҳтимол "оналик капитали" бунан мустасно бўлиши мумкин (мен буни ўзим олмаганман, лекин танишларим буни олишган).
Аммо Германия менинг ватанимга айланмади, чунки мен бу ерга муҳожир бўлиб келмадим, фуқаролик олмадим ва ўзимни ҳеч қанақасига немис деб ҳисобламайман. Қачондир бу ерга шартнома бўйича келганимдан кейин, бу ерда яшаш ҳуқуқини олдим ва шу вақтдан бери шу ерда яшайман, ишлайман, солиқ тўлайман. Мен доимий яшаш ҳуқуқига эга чет эл фуқароси сифатида яшайман.
Аммо бу давлатда кулфат юз берди. Аслида, бу бутун дунёда содир бўлди. Аммо бу алоҳида олинган давлатда аҳолига ёрдам беришга қарор қилишди. Ҳамма учун. Миллатидан ёки бошқа бирон бир мансублигидан қатъи назар ... Ва улар ёрдам беришди. Агар сизлардан бирортангиз ажабланмаган бўлсангиз, беҳуда ўқиган чиқасиз. Сиз учун мен – соддадил, гўл бир одамман. Мен шахсан ўзим ҳаётимда бир марта ҳам бирон бир давлатдан совғалар олмаганман.
Мана энди мен олдим.
Куч нимада, ука?
Давлатнинг кучи нимада?
Эҳтимол, нима бўлганда ҳам, ядровий қуроллар сонида эмасдир?
Ўз давлатининг номини қичқириб айтадиган миллатчилик фикрли оломоннинг бирлигида эмасми?
Эҳтимол, куч қийин пайтларда узатилган қўлдадир? Кўп раҳбарлар нутқларида эслашни яхши кўрадиган ўзаро ҳамжиҳатликдадир? Бугун мен биринчи бўлиб "давлат" нима эканлигини билиб олдим ёки аниқроғи ҳис қилдим. Ва унинг кучи нимада эканлигини...
Мен буни ҳали бир мунча вақт англаб юраман.
Охиригача ўқиган барчага раҳмат ... "
Германия инқироз билан қандай курашяпти?
Мамлакат ҳукумати эпидемия туфайли ишсиз ва даромадсиз қолган барча якка тартибдаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлади. Барча ривожланган давлатлар, Россиядан фарқли ўлароқ, пандемияда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун жуда жиддий чораларни кўрмоқдалар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тахлил
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди