Абу Муслим
"Жуда сунъий, нотабиий, саҳналаштирилган. Селфиес ўтмишдаги нарса бўлиб қолиб кетади. Ҳар ҳолда, психологлар янги тадқиқотда шундай башорат қилишмоқда", - хабар қилади немис нашри Die Welt. Вашингтон университети психологлари турли университетлардан бўлган талабаларнинг икки гуруҳи билан эксперимент ўтказдилар.
"Берлин шаҳрида чечен миллатига мансуб Грузия фуқароси Зелимхон Х.нинг ўлдирилиши ҳақидаги ишда Россиянинг давлат органлари алоқадорлиги ҳақида шубҳа кучаймоқда. Der Tagesspiegel махсус хизмат манбаларидан билиб олганидек, 2015 йилда Зелимхон Х. Россияга қарши қатъий кайфиятда бўлган Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили билан бирга Украинада ишлаган".
Дунё гегемонига айланиш мақсадида Америка итоаткорликни намойиш қилишга тайёр бўлган кўплаб "укалар"ни сотиб олади, чунки Қўшма Штатлар жуда қулай шарт-шароитларни таклиф қилади. Бироқ, баъзи "укалар" барибир қарши чиқишди ва еттита "салкам самолёт ташувчиларни" қурди, деб ёзади "Sohu". Бу беихтиёр бизни Россия узоқ вақтдан бери АҚШнинг асосий душмани бўлмай қўйган деб ўйлашга мажбур қилмоқда.
«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар «Барселона»га ўтишга жуда яқин, деб хабар қолдирди ўз твиттерида италиялик журналист Джанлука Ди Марцио. Манбанинг маълумот беришича, каталонияликлар ва парижликлар 27 яшар бразилияликнинг ўтиши бўйича битимни якунлашга жуда яқин.
Ўтган ҳафта эълон қилинган расмий маълумотлар шуни кўрсатдики, Европа Иттифоқига бошпана сўраб мурожаат қилган Саудия Арабистони фуқаролари сони 2019 йилнинг дастлабки олти ойида 106 фоизга ошган. Бошпаналар соҳасида қўллаб-қувватлаш Европа бюроси (EАСО) маълумотлари бўйича сўнгги маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида 101 та саудиялик ЕИдан бошпана сўраб мурожаат қилган, бу ўтган йилнинг шу даврида 49 тани ташкил қилганди.
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат пойтахти Теҳронда ҳаво ҳужумига қарши мудофаа маҳаллий тизимини очилиш маросимида тақдим этди. Янги Бавар-373 тизимининг намойиши ўтган йили дунёнинг етакчи давлатлари ва Эрон ўртасида имзоланган кўп миллатли ядровий келишувдан бир томонлама равишда чиқиб кетган ва унга нисбатан кескин санкцияларни кучайтирган АҚШ билан муносабатларда кескинлик кучайган бир пайтда, сешанба куни юз берди.
Бирлашган Араб Амирликлари Ҳиндистон бош вазири Нарендре Модини у БААга ташриф буюрганида мамлакатнинг энг юқори фуқаролик мукофоти – «Заид ордени» билан тақдирлашга тайёрланмоқда. БАА ҳукуматининг Модини тақдирлаш нияти Ҳиндистон ҳукуматининг мусулмонлар яшайдиган Кашмирга қарши қатағонини ҳисобга олган ҳолда, дарҳол салбий реакция билан кутиб олинди.
Яқинда Малайзиянинг Жохор шаҳрида оммавий тўй маросими бўлиб ўтди, унда 18 жуйтлик никоҳдан ўтди ва янги турмуш қурганлардан бири ҳаётга бўлган муносабати ва ҳис-туйғуларнинг самимийлиги билан ҳайратда қолди. 25 ёшли Амир, 2 йилдан бери ногиронлар аравачасида ўтирган 22 ёшли Ойша билан узук алмашди ва бир умрга садоқатли бўлишга ваъда берди.
Ҳиндистонда Мадрас шаҳар Олий суди чиқарган қарорга кўра, 27 ёшли маҳаллий аҳоли вакиласига озодлиги қайтариб берилади ва у ота-онасининг хоҳишига қарши исломга эътиқод қила олади. Стоматология факультетининг исми ошкор этилмаган битирувчиси шу йил бошида Исломни қабул қилган, аммо ҳинд миллатига мансуб ота-онаси бу ҳақда билиб, қизларини ўзбошимчалик билан уй қамоғига олишган.
Янги Зеландия бош вазири Джасинда Ардерн Ислом аёллар кенгаши умуммиллий анжуманида иштирок этди, бунда у йиғилганлар олдида оч рангли ҳижобда сўзга чиқди ва «ассалому алайкум» деб мурожаат қилди. Крайстчерч масжидларида 15 март куни бўлиб ўтган терактлар бутун Янги Зеландиядан юзлаб мусулмонлар тўпланган форумда асосий мавзу бўлди.
БААда яшайдиган аёл эри томонидан унинг учун ҳаддан ташқари бўлиб кўринган ғамхўрлик ва муҳаббат туфайли у билан ажрашишни истамоқда, хабар беради Khaleej Times. Жуфтлик бир йил олдин турмуш курганди. Бу вақт ичида у билан эри ўртасида ҳеч қандай жанжал бўлмаганлиги хонимга ғалати туюлди.