Гап ойлик даромади кун кўриш учун энг кам миқдордан паст бўлган фуқаролар ҳақида кетяпти – ҳозир бу кўрсаткич 10753 рублни ташкил қилади. Расмий статистика маълумотларига кўра, агар 2018 йилнинг бошида қашшоқлик чегарасидан ташқарида яшаётган россияликлар сони 13,9% (20,4 млн киши) бўлган бўлса, жорий йилнинг бошида бу кўрсаткич 14,3%ни (20,9 млн) ташкил қилди.
Камбағаллар сонининг ўсиши Росстат 2019 йилнинг апрелида жорий қилинган аҳолининг пул даромадларини баҳолаш янги методологиясининг қўлланиши, шунингдек, «истеъмол нархлари индекси билан таққослаганда кун кўриш учун энг кам миқдор кўрсаткичининг истеъмол нархлари индекси билан таққослаганда тезроқ ўсиши» билан изоҳланади.
Росстат маълумотларига кўра, кун кўриш учун зарур бўлган минимум миқдори 7,2% ўсган истеъмол нархлари индекси эса 5,2%га. Ташкилотнинг қўшима қилишича, кашшоқлик даражаси кўрсаткичи яққол ифодаланган мавсумий характерга эга – биринчи чоракда максимал ва ходимларга йиллик мукофотлар бериладиган яўнгги чоракда минимал.
Россияликларнинг реал даромадлари олти йилдан – Қрим босиб олинган ва ғарб мамлакатлари санкциялари жорий қилингандан бери пасайиб бормоқда. 2018 йил якунларига кўра, РФ аҳолисининг қарийб 20%и иш ҳақининг пасайганлигини айтган. Бу ҳақида РАНХиГС ижтимоий таҳлил ва башоарт институтининг тадқиқотида айтилган.
«Ромир» холдинги маълумотларига кўра, мамлакатда овқат, кийим ва кўнгилочарликларда тежайдиган фуқаролар сони ортган. Сўнгги икки йилда яқин келажакни 5-6 йилга режалаштирадиганлар сони 17%дан 11%гача қисқарди. 60%дан ортиқ россияликлар Россиядаги абадий қашшоқликдан уялади.
Мамлакат аҳолисининг 53%и у ёки бу даражада амалдаги ҳукуматнинг истеъфоси тарафдоридир. Буни январь ойида ўтказилган «Левада-центр» сўрови кўрсатди. Россияликларнинг ҳозирги вазирлар маҳкамасига асосий эътирози – нархларнинг ўсиши ва даромадлар даражасининг пасайишидир.
Май ойининг охирларида РФ президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Кремль россияликларнинг даромадлари умумий пасайиши билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб турибди ва фуқароларнинг иқтисодий ҳолатини хушёр баҳолаяпти.
Апрелда бош вазир Дмитрий Медведев тан олдики, Россияда ҳаёт «идеалдан анча узоқда, кўплаб фуқароларга оғир, айримлар шунчаки жон сақлаяпти». 20 июнда тўғридан-тўғри мулоқ пайти Владимир Путин россияликлар учун яшаш оғирлашгани ҳақидаги фикрга қўшилди. Бунда, РФ президентининг май ойидаги фармонларидан бирига кўра, 2024 йилга келиб Россияда кашшоқлик даражаси икки баравар қисқариши лозим.
Қашшоқлик чегарасидан ташкарида истиқомат қилаётган россияликлар сони 21 миллион кишига етди
2019 йилнинг биринчи чорагида қашшоқлик чегарасидан ташкарида истиқомат қилаётган россияликлар сони ўтган йилнинг худди шу даврга нисбатан 500 минг кишига ўсди ва 21 миллионга етди. Росстат шундай маълумотларни эълон қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси