Тожикистон ИИВ маълумотларига кўра, жангарилар бир нечта Калашников автоматини қўлга киритган, шунингдек, улар чегара қўшинлари ходими ва милиционерни отиб ўлдирган. Бироқ якунда жангарилар қуршаб олинди ва уларнинг аксарияти – 15 киши ўлдирилди, бир неча киши қўлга олинди. Шунингдек, жангарилар ҳаракат қилган бир нечта машина йўқ қилинди.
“Бундай қисқа вақт ичида тўқнашув содир бўлган жойга қўшимча кучлар ёки махсус қўшинларни юборишнинг иложи йўқ эди, шунинг учун Султонобод гуруҳининг чегарачилари буни ўзлари бажаришга мажбур бўлишди ва ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлишди”, - деди Тожикистон хавфсизлик кучларидаги манба. - Ўлдирилган милиционер Эсанбой номли участка нозири эди, у кечаси ўқ овозларини эшитгач, воқеа жойига бориб нима бўлганини билишга қарор қилди. Аммо, афсуски, у ўқотар қуролдан яраланиб, вафот этди”.
Расмий версияда айтилишича, гуруҳ Тожикистонга Афғонистондан келган, чегаранинг яширин жойларидан бирида ўтган. Норасмий маълумотларга кўра, таркибига аёллар ҳам кирган (улар ўлганлар орасида ҳам, ушланганлар орасида ҳам бўлган). Тахминларга кўра, булар Исфара шаҳрида туғилганлар бўлиб, илгари Афғонистонга кетган ва бир неча кун олдин Тожикистон ҳудудига қайтган.
Ҳужум Тожикистон Конституция куни амалга оширилди. У шунингдек, мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг Европага сафари шароитларида рўй берди.
Тўқнашувдан сўнг Душанбедаги ва қўшни ҳудудлардаги постларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Расмий версияга кўра, ҳужум ИШИД жангарилари томонидан уюштирилган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, ҳибсга олинганлар ушбу гуруҳга алоқадорлигини тан олишган ва улар Афғонистондан террорчилик хуружларини амалга ошириш учун келганликларини айтишган. Бироқ, гуруҳнинг ўзи ҳали жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ. Бундан ташқари, баъзи экспертлар расмий Душанбенинг провокациясига ишора қилмоқдалар.
Хусусан, «Фергана» Марказий Осиё бўйича эксперта, сиёсатшунос Аркадий Дубновнинг фикрларини келтиради:
« Агар тожик расмийларининг чегара пунктига ИШИД жангчилари ҳужум қилди деб айтган гапларига ўзингизни ишонтиришга мажбур қилсангиз, ИШИД раҳбарияти ўрнида бўлганимда мен ёки ўзимни ўзим йўқ қилган бўлардим ёки ташкилотни тарқатиб юборганимни эълон қилган бўлардим. Чунки дунё миқёсида халифалик барпо этишни даъво қилган ташкилот учун чегарада рўй бергандан кўра обрўсизлантирувчи тузилмани ўйлаб топиб бўлмайди. Айтганча, ИШИД ҳодиса учун жавобгарликни ҳали ўз зиммасига олгани йўқ.
Ушбу тузилманинг 20 нафар жангариси, худди қандайдир жўжалар каби, уларни йўқ қилишга, отиб ташлашга йўл қўйганини тасаввур қилиш қийин. Буларнинг барчаси хунук, беадаб фитнага ўхшайди, аммо буни ким уюштирганлиги номаълум. Ўлдирилган ИШИД жангариларининг расмларини қўллари орқасига боғланган ҳолда тақдим этиш, кимдир тожик қамоқлари маҳбусларини ўлимга олиб борганига шубҳа қилиш учун жиддий асос яратишни англатади. Аммо бу бир тахмин.
Энг ачинарлиси шундаки, йигирма нафар гўёки номаълум шахсларнинг ҳужум қилиш эҳтимолига йўл қўйилмоқда - Раҳмон президент этиб сайланганидан 25 йил ўтгач, ўз мамлакатидаги вазиятни назорат қилишни даъво қиладиган режим шароитида - кеча бу воқеанинг чорак асрлиги нишонланди”.
Тожикистонда чегара заставасига ҳужумни ким уюштирди – ИШИДми ёки бошқаларми?
6 ноябрга ўтар кечаси Тожикистонда, Душанбедан тахминан 60 км узоқликда Ўзбекистон билан чегарадаги «Ишкобод» заставасига ҳужум уюштирилди, деб хабар беради «Фергана». Расмий маълумотларга кўра, ҳужумда ниқоб кийиб олган 20 га яқин киши иштирок этган. Отишма бошланиб, бир соатга яқин давом этган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси