close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
25.12.2018 10:15

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистондан минглаб америкаликларни олиб чиқиб кетмоқчи, дейилади президент америкалик солдатларни Суриядан олиб чиқиш ҳақида маълум қилганидан бир неча кун ўтгач пайдо бўлган хабарларда. Бу ҳақида АҚШ расмий шахсларининг 2001 йил Вашингтон бостириб кирганидан сўнг ағдарилган, лекин ҳозирда Афғонистон ҳудудининг катта қисмини назорат қилаётган толибонлар билан музокаралар олиб борилаётган шароитларда хабар қилинди.

25.12.2018 10:08

Бир ҳафта олдин ОАВда Қозон ҳукумати коммунистик Хитой ҳукумати томонидан мусулмон ва туркий камчилик миллатларга жабр-зулм кўрсатишга қарши норозилик акцияси ўтказиш ҳақида келишиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақида «Азатлык» татар ёшлари Иттифоқи етакчиси Наиль Набиуллин хабар берганди. Акция, гарчи ташкилотчилар бошқа майдонларни ҳам сўраган бўлсада, 22 декабрь куни Тинчурин хиёбонида бўлиб ўтиши лозим эди.

24.12.2018 21:48

  Ҳақиқатдан, ҳозир биз яшаётган давр худди тун зулмати каби бостириб келадиган турли хил муаммоларга тўлиб кетди. Лекин худди шу муаммолар ичида ҳам — биздан олдин бўлганидек ва биздан кейин ҳам давом этадиганидек — ундан фойдаланиб қолишни хоҳлаганлар учун бир илоҳий нур бор.

24.12.2018 17:30

Ватикан Рим папаси Францискнинг баёноти билан бутун насронийлар дунёсини ҳайратда қолдирди. Пантифик Библия мазмуни эскириб қолгани ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди. Муқаддас Китоб матни тузатиш киритшга эҳтиёж сезмоқда. Папа черковнинг олий мансабдор шахсларининг учрашувини ташкил қилишга тайёр.

24.12.2018 13:05

Сўнгги пайтларда у ҳақида кўп гапирилаётган онкология юқумли эканлиги тиббиёт билан боғлиқ афсоналардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида эксперт-онколог, «Европейская клиника» бош врачи Андрей Пылев маълум қилди. Бунда бемор билан мулоқот қилган ҳолда тўғридан-тўғри касал юқтириб олиш мумкин эмас. Бу назарий жиҳатдан фақат донордан шикастланган ҳужайраларни кўчириб ўтказишда рўй бериши мумкин, қайд этади шифокор.

24.12.2018 05:41

Машҳур Associated Press ахборот агентлиги Хитой товарлари арзонлиги ва жаҳон бозорларини босиб олишиниг сабабларини аниқлашга қаратилган текшириш ўтказди. Журналистларнинг аниқлашича, Хитойда Шинжон автоном районида истиқомат қиладиган маҳаллий мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» дастури амал қилмоқда.

22.12.2018 14:36

Инсоннинг қиморга интилиши қадим замонларга бориб тақалади. Инсоният тарихида кимдир қандайдир осон йўл билан қандайдир бойликни қўлга киритишга урингани борасида сон-саноқсиз мисоллар топиш мумкин. Қимор ўйинлари тарихи инсоният тарихида чуқур илдиз отган. Қадимга Миср қазилмаларида ҳозирги қимор суякларига ўхшаш нарсалар бир неча марта топилган.

22.12.2018 14:16

2019 йил Душанбеда Марказий Осиёнинг энг йирик масжиди илк қавмни қабул қилади. Масжидда бир вақтнинг ўзида 120 мингдан ортиқ мўмин намоз ўқиши мумкин. Эслатиб ўтамизки, Марказий жомеъ масжиди пойдеворига биринчи тошни Тожикистон президенти Эмомал Рахмон 2009 йилнинг кузида қўйганди.

22.12.2018 08:50

Савол: Олимлардан бирининг айтишича, мусулмон киши агар хотинини бошқа эркак билан жинсий алоқа устида ушлаб олса, уни ўлдириши мумкин экан. Бу исломда тақиқланмаганми?

21.12.2018 12:08

Бу ҳафта Швецияда муҳим бир янгилик кутилмоқда – Швеция парламенти аъзоси илк бор ҳамкасблари олдига ҳижобда чиқади. Швецияга 2 ёшлигида Сомалидан қочоқ сифатида ота-онаси билан бирга келиб қолган Лайло Али Элми парламентда илк бор сўзга чиқишга тайёрланмоқда – муслима, мамлакатлаги ошкора исламофобия ва муҳожирларга қарши кайфиятга қарамай, кузги сайловлар вақтида кутилмаганда ғалаба қозонди.

21.12.2018 12:00

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Россия президенти Владимир Путинни Исроилга ташриф буюришга таклиф қилди ва мос келувчи телеграммани Москвага келган Исроил учун яҳудийлар агентлиги (СОХНУТ) раҳбари  Ицхак Герцогга топширди, хабар беради «Интерфакс».

21.12.2018 09:26

Кўп хотинлилик ёки полигамия масаласи кўп асрлик муҳокамалардан сўнг аста-секинлик билан ғарб дунёси жамиятлари уни маънавий жиҳатдан қабул қилишга яқинлашмоқда. Ғарб дунёсининг энг консерватив мамлакатларидан бири – АҚШда ижтимоий сўровлар барқарор равишда полигамияни маънавий жиҳатдан қабул қилиш ўсиб бораётганлигини кўрсатади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase