close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Тўрт йил ичида 10 та мамлакатда қуролли тўқнашувларда 870 минг нафар бола ҳалок бўлди

Тахмин қилинишича, 2013-2017 йиллар давомида қуролли тўқнашувлар давом этган 10 мамлакатда 5 ёшгача бўлган камида 870 минг бола, жумладан, 550 минг гўдак ҳалок бўлган. Жиддий қуролли тўқнашувлар рўй берган минтақалардан олинган маълумотлар асосида тўпланган маълумотлар асосида Save the Children халқаро хайрия ташкилоти томонидан тайёрланган маъруза шуни кўрсатадики, уруш давомида айнан болалар ҳаёт учун энг жиддий хавф-хатарга дуч келмоқда.

«Болаларга қарши урушни тўхтатинг» сарлавҳаси остидаги маърузада кўрсатилишича, 2010 йилдан бошлаб қуролли тўқнашувлар қамраб олган ҳудудлардаги болалар сони 37% ўсди. Худди шу даврда, тасдиқланган ҳолатларга кўра, болалар ўлимига олиб келган ҳужумлар ва болалардан аскар сифатида фойдаланиш 174% га ортди..
Маълумотларга кўра, 2017 йил 420 млн нафар бола жанговар ҳаракатлар шароитларида яшаган, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 30 млн нафарга кўпдир.
2010 йил болалар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари 10 мингтадан кам бўлган бўлса, 2017 йил бу кўрсаткич рекорд даражага етди – 25 мингдан ортиқни ташкил қилди.
Болалар ўлимига олиб келадиган энг тарқалган омиллар озиқ-овқат етишмаслиги, очарчилик, тиббий хизматлар йўқлиги ва инсонпарварлик ёрдами олиш имкони йўқлиги ҳисобланади. Save The Children раҳбарларидан бири Пол Роналдснинг айтишича, ҳукумат учун курашнинг асосий қурбонига болалар айланмоқда: «Ҳар бир ҳалок бўлган жангчига 5 нафар бегуноҳ боланинг қурбон бўлишини айтишга ҳам уялади одам».
Маърузада қайд этилишича, уруш бошланган пайтдан буён Яманда 5 ёшгача бўлган 85 мингдан ортиқ бола очлик ва касалликлардан кўз юмган.
11 млн.дан ортиқ бола зудлик билан инсонпарварлик ёрдами кўрсатилишига муҳтож. БМТ маълумотларига кўра, ҳар 10 дақиқада 5 ёшдан кичик бўлган очарчилик каби сабабдан ўлмоқда. 2 млн нафар бола озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ўлим ёқасида турибди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase