close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россияда ҳукуматни ҳақорат қилганлик учун жарима 20 бараварга оширилиши мумкин

Россия интернетида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар учун максимал жарима 20 бараварга оширилиши мумкин. ТАСС хабар беришича, мос келувчи қонунга тузатишлар Давлат думаси депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган. Оригинал қонун лойиҳасида уч мингдан беш минг рублгача жарима кўзда тутилганди.

Бироқ эндиликда қонун чиқарувчилар жисмоний шахслар учун бу жаримани 30 мингдан 100 минг рублгача қилиб белгиламоқчи. Мансабдор шахслар учун эса бу жарима 60 мингдан 200 минг рублгачани ташкил қилади.
Рецидив, яъни қонунни такрорий бузганлик учун 100 мингдан 300 минг рублгача жарима белгиланади.
«Единая России» депутатларидан бирининг фикри қизиқ – минг рубллик жарима фуқаро учун ҳеч нарса эмас, 100 минг рубллик жарима эса бутун ҳаётга эсда қолади. Шунингдек, ҳукуматни ҳақорат қилганлик учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ҳам сақлаб қолиш таклиф этилмоқда – афтидан, 15 сутка ҳам ҳеч нарса эмас, лекин жазо эсда қолиши сабабли.
Эслатиб ўтамизки, декабрь ойида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар ҳақида қонун лойиҳаларини Федерация Советининг конституцион қонунчилик бўйича қўмита раҳбари Андрей Клишас киритган эди. Қонунда ОАВ ва интернетда «нотўғри ижтимоий аҳамиятга молик ахборотни иончли хабарлар сифатида тарқатиш», агар улар оғир оқибатларга олиб келадиган бўлса, тақиқланиши кўзда тутилган.
Шунингдек, жамиятга, давлатга, давлат рамзлари ва ҳукумат органларига «яққол ҳурматсизликни одобдан ташқари шаклда» ифодалайдиган материаллар чоп этилишини ҳам тақиқлаш кўзда тутилади. Россия ҳукумати январнинг охирида бу қонун лойиҳаларини маъқуллади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase