Сўнгра эркак (агар уни щундай аташ жоиз бўлса) қизларга ташланиб, яқин жойлашган савдо марказига кириб кетишдан олдин уларга бир неча марта зарба берди, хабар қилади полиция вакиллари.
Қизлар жароҳат олди ва даволаш учун касалхонага ётқизилди.
Бир неча соат ўтгач, 12 яшар қиз унга Нойкельн жанубий-шарқий қисмида бир аёл ҳужум қилганини хабар қилди.
Полиция маълумотларига кўра, аёл қизнинг бошидан рўмолини ечиб ташлаган, унга қалампирли аэрозол билан таҳдид солган ва ичига қон тўлдирилган шприц тиқиб олишга уринган, лекин у воқеа жойига полициячилар етиб келгунга қадар қочиб қолишнинг уддасидан чиққан.
Немис полицияси иккала ҳолат бўйича расмий тергов ишлари олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамизки, Германия Ангелы Меркель томонидан 2015 йил муҳожирлар учун мамлакат дарвозалари очиб берилгач, чуқур қутблашган давлатга айланди. Миллионга яқин киши - асосан Сурия, Ироқ ва Афғонистондан - Германияга кўчиб ўтди, бу эса муҳожирларга қарши кайфиятларнинг кучайишига ва «Германия учун муқобил вариант» (AfD) исламофоб партиясини қўллаб-қувватлашнинг ўсишига хизмат қилди.
2017 йил сентябрида Германияда бўлиб ўтган сайловларда АфД ҳажми бўйича учинчи ўриндаги партия сифатида парламентга илк бора аъзо бўлди ва янада ривож топди. Уларнинг сайлов кампанияси асосан мусулмонлардан иборат бўлган муҳожирлар оқими немис маданиятига путур етказиши, услом урф-одатларига эса мамлакатда ўрин йўқлигини таъминлайдиган муҳожирларга қарши риторикага асосланганди.
Берлинда муслималарга ҳужум қилинмоқда
Келиб чиқиши суриялик бўлган уч нафар мусулмон қиз Германия пойтахти Берлинда ҳужумга учраши муҳожирларга қарши кайфиятнинг оқибати ҳисобланади. Немис ҳукуматининг маълум қилишича, жума куни 15 ва 16 ёшдаги икки нафар суриялик қочқин қиз шаҳарнинг шимолий-шарқий қисмида сайр қилиб юрганида ирқчилик ҳақоратлари билан уларни таҳқирлаган эркакка дуч келдилар.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси