Абу Муслим
Туркиянинг Кутахя шаҳрида Қуръон ўрганиш бўйича ғайриодатий тўгарак фаолият кўрсатади – машғулотлар имо-ишоралар тилида олиб борилади, деб хабар беради Yeni Şafak. Қуръон ўрганиш бўйича аёлларнинг «Йенидоган» курсларида бир неча йил давомида кўзи жиз ва кўр одамларни ўқитиш Брайл шрифти ёрдамида амалга оширилади. Кар ёки эшитиш қобилияти паст бўлган ўқувчилар Муқаддас Қуръонни имо-ишоралар тиллари ёрдамида ўрганиши мумкин.
Инсон организми нимадан ташкил топган бўлса: органларнинг турли тизими, пай, ҳужайралар, молекулалар – барчаси аниқ бир тартиб ва ритм(маром)да ишлайди. Ушбу ритм туғма табиийликка қанчалик яқин бўлса, организм шунчалик мўтадил ва вазминдир. Бу ритм инсон миясининг миллионлаб электр импульсларини стабиллаштиришида, асаб тизимига юборилган маълумотларни бошқаришида ва ташқи муҳитдан маълумот олиш усулларини назорат қилишида катта ўрин тутади.
Москва ва бутун Русь Патриархи Кирилл Россия мусулмонлар диний идораси раҳбари Талғат Тожуддинни I даражали Шон-шараф ордени билан тақдирлади. Мукофотлаш тантанали маросими пайшанба куни Москвадаги патриарх қароргоҳида Россия динлараро кенгашининг ушбу ташкилоти 20 йиллигига бағишланган мажлис олдидан бўлиб ўтди.
Эрон пойтахти Теҳрон ҳар йили 25 сантиметрдан чўкиб бормоқа. Бу ҳақида Nature журналида чоп этилган эронлик олимлар мақоласида гапирилади. 2013-2017 йилларда сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганиб, эронлик олимлар Теҳроннинг айрим марказий туманлари ва шимолий-ғарбий томондаги ерлар йилига 25 сантиметрга чўкмоқда деган хулосага келди.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, Reuters агентлигининг хабар берган манбаларига кўра, қиролликда аёллар ҳуқуқлари учун курашган сиёсий фаоллардан ҳибсга олинган камида биттаси қийноққа солинишини шахсан назорат қилган.
Ўтмишда Сенатга АҚШ Республикачилар партиясидан номзодини қўйишга ҳаракат қилган консерватив руҳоний радиоэшиттириш давомида мусулмонлар «Конгресси аъзоси бўлиши мумкин эмас» деб ҳисоблашини маълум қилди. Епископ Эрл Джексоннинг таъкидлашича, Америка – «яҳудий-насроний мамлакат» ва Конгресс биносида мусулмон-депутатлар, хусусун, ҳижобли конгресс Илхон Умар пайдо бўлиши билан «ислом республикаси» ҳукмрон деб ҳисоблайди.
Туркия Олий ҳарбий суди ҳарбий хизматчилар орасида аёларнинг ҳижобда юришини тақиқлаши табал қилган ҳолда даъво аризаси билан чиқди. Туркия қуролли кучлари ўтган йилдан бошлаб ҳарбий хизматчи аёлларга улар ўз юзини очиқ ҳолда қолдирадиган шартда форма билан бирга ҳижообда юриш рухсат этилган.
Сўнгги икки йил давомида Хитойнинг ғарбий қисмидаги Шинжон-Уйғур автоном районида мусулмон уйғуларнинг оммавий равишда қўлга олиниши ҳақида хабарлар аста-секинлик тарқала бошлади. Бу ҳисоботлар биргаликда сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолдаги кузатув тизимлари ва оммавий қамоқхона лагерлари даҳшатли тизимини ташкил қилади. Қарийб 11 миллион кишидан иборат бўлган уйғурлар гуруҳи ўзи ҳақида йўқ қилинаётган халқ сифатида гапирмоқда.
Қирғизистонда қийинчиликларга қарамай, 34 яшар Чинара Заитова молиявий ёрдам сўраётгани йўқ. "Илтимос, менга раҳм қилиш ёки нима учун кўзларим кўр бўлгани ҳолда учта бола туғишга қарор қилганим ҳақида савол бериш керак эмас", - шундай сўзлар билан суҳбатни бошлади Чинара Заитова. Унинг катта ўғли олти ёшда, қизи уч ёшда, кичиги эса – атиги тўрт ойлик.
Абу-Даби аэропортида йўловчиларнинг қадамларини энергияга айлантириш имконини берадиган пиёдалар йўлакчаси ишга туширилди, деб хабар берди Daily Sabah чоршанба куни Амирликнинг Arabian Business нашрига ҳавола қилган ҳолди. 16 квадрат метр майдондаги ўтиш жойи аэропортнинг биринчи ва учинчи терминали ўртасида жойлашган бўлиб, ҳар куни тахминан 8 минг одамнинг қадамларини санаш учун фойдаланилади.
«Ва намозни қоим қилинглар ва Закотни беринглар ва Расулга итоат қилинглар, шоядки раҳм қилсангиз», (Нур: 56).
Ассалому алайкум сайт меҳмонлари!
Закот ҳисоблагичдан фойдаланишдан олдин ушбу маслаҳатларимизни ўқиб чиқинглар...
Ҳар бир киши қандайдир орзуга эришишни истайди: кимдир китоб ёзишини, кимдир ажойиб лойиҳа ўйлаб топишни, кимдир оила қуриш ва шу билан бир вақтда мансабга эришишни истайди, яъни у барибир ўзидан кейин қандайдир қимматли нарса қолдириш, бунинг учун мукофот олиш ва келгуси авлодларга хизмат қиладиган эзгулик яратишни истайди.