Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди
Исроил мудофаа кучлари 8 апрель куни тарк этган Ғазодаги Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасадлари топилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Мусулмонларни ўлдиришга қайси давлатлар ҳомийлик қилмоқда
БМТ геноцид иши бўйича суд жараёни ҳали тугамаган Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақираётган бўлса-да, баъзи мамлакатлар Ғазо секторининг тинч аҳолисини йўқ қилишга ўз ҳиссаларини қўшишда давом этмоқдалар, хабар беради Al-Arabiya.
Ғарб геноцидга қаршими?
Бутун дунё кўз ўнгида ишғолчи Исроил Ғазодаги касалхона хоналарини портловчи моддалар билан вайрон қилди. Ўнлаб тиббиёт ходимлари ва касаллар кийимсиз ҳолда номаълум жойга олиб кетилди. Халқаро жиноий судга мурожаат қилган 80 нафар давлат одамлари “Ҳарбий жиноят қилинмоқда” деди. Канада бош вазири “Гўдакларни ўлдиришни бас қилинг” деди. Европа парламенти депутатлари Клэр Дэйли ва Мик Уоллес “Бу геноцид. Хамас баҳона, тинч аҳолини қатлиом қилмоқда” деб гапиришди.
Исроил ҳозиргача Ғазога 2 атом бомбаси кучи билан ҳужум қилди.
Ҳужумлар бошланганидан бери бу режимнинг Ғазога қилган ҳужумлари ҳажми 2 та атом бомбаси кучига тенг.
Қозон қатлиоми
Руслар бу санани унуттиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки тарихга “15 октябрь Қозон қатлиоми” сифатига кирган ва бутун турк тарихини ўзгартириб юборган ушбу қора кун бугун Татаристонда “Шаҳидларни хотирлаш куни” сифатида ёдга олинмоқда. Хўш, орадан беш юз йил ўтишига қарамай 15 октябрь қатлиоми ва ишғоли нима учун унутилмаяпти? Бу ишғол турк тарихига қандай таъсир кўрсатган?
Украина черкеслар геноцидини тан олишга тайёрланмоқда
Украина Олий Радасидаги "За свободный Кавказ" фракциялараро депутатлик гуруҳининг асосчиси Алексей Гончаренко Украина парламентига 1763-1864 йиллардаги Кавказ уруши пайтида черкес (адигей) халқининг геноцидини тан олиш тўғрисида қарор лойиҳасини тақдим этди.
Франциянинг мусулмонларга қилган зулми
Франция 1917 йилда Чадни босиб олиш чоғида 400 нафар мусулмон олимини йиғиб, бошларини кесиб ташлаган.
Бучадаги қирғин ташкилотчиси – муртад-салбчи экан
Украина ва халқаро терговчилар ва оммавий ахборот воситалари Бучадаги тинч аҳолини геноциднинг бевосита ташкилотчиси ва жиноятчиси ҳақидаги тафсилотларни аниқладилар.
НАТО Бош котиби Бучада тинч аҳолининг ўлдирилишини "шафқатсизлик"деб атади
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг якшанба куни Буча шаҳрида тинч аҳоли ўлимини уларнинг ҳудудда Россия қўшинлари томонидан қатл этилгани ҳақидаги айбловлардан сўнг "шафқатсизлик" деб атади, деб хабар бермоқда УНН.
Киев вилоятида 410та нафар тинч аҳоли вакилининг жасади топилди
Украина Бош прокурори Ирина Венедиктова Россия армиясидан озод қилинган Киев шаҳрида 410 нафар тинч аҳолининг жасади топилганини маълум қилди.