Бутун дунё кўз ўнгида ишғолчи Исроил Ғазодаги касалхона хоналарини портловчи моддалар билан вайрон қилди. Ўнлаб тиббиёт ходимлари ва касаллар кийимсиз ҳолда номаълум жойга олиб кетилди. Халқаро жиноий судга мурожаат қилган 80 нафар давлат одамлари “Ҳарбий жиноят қилинмоқда” деди. Канада бош вазири “Гўдакларни ўлдиришни бас қилинг” деди. Европа парламенти депутатлари Клэр Дэйли ва Мик Уоллес “Бу геноцид. Хамас баҳона, тинч аҳолини қатлиом қилмоқда” деб гапиришди.
АҚШнинг “Касалхонада Хамас жойлашганлиги ҳақида маълумотга эгамиз” деган баёноти Исроил учун яшил чироқ бўлди. Исроил минтақада энг катта касалхонаси бўлган “Шифо”нинг жарроҳлик, буйрак, қабулхона ва туғруқхона бўлимларига босқин уюштирди. Ертўла қисмида эса бомба портлатилди.
Ўнлаб тиббиёт ходимлари ва даволанаётган касалларни сўроқ қилди. Бундан ташқари баъзиларининг кўз ва қўлларини боғлаб, номаълум жойга олиб кетишди. Касалхона биноси ва томига снайперларни жойлаштирди.
Касалхона мудири Мунир ал-Барш Исроил армия зобитига “Мени ҳибсга олмоқчи ёки ўлдирмоқчи бўлсангиз марҳамат. Лекин сизлар билан ҳамкорлик қилмайман” деди.
Журналист Жиҳад Абу Шанаб “Исроил армияси касалхона ичидаги ҳаммани ўлдиришга уриняпти. Баъзилар касалхона ичида ер ости йўллари борлигини айтишмоқда. Бу умуман нотўғри маълумот” деди.
Исроил бош вазири Нетаньяҳу бу ҳужуми билан мақтаниб “Шифо касалхонасига кира олмаслигимизни айтишган эди. У ерга кирдик. Биз Ғазода кира олмайдиган жой йўқ” деб гапирди.
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти: Касалхонага армия томонидан ҳужум қилиниши жуда хавотирли ва қабул қилиб бўлинмайдиган ҳолат.
Европа-Ўрта ер денгиз инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти: Исроил Шифо касалхонасини ҳарбий казармага айлантирди.
БМТ тез ёрдам координатори Мартин Гриффитс: Даҳшатга тушдим. Касалхоналар уруш майдони эмас.
Европа парламенти Клэр Дэйли “Бу аниқ геноцид. Очиқча эълон қилинди, ниятлари маълум. Бу иккинчи Нақбадир, Ғазо ҳалқини ўз ерларидан ҳайдамоқчи. Ҳайратланарли томони, бутун дунёга демократия, ҳуқуқ устиворлиги, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва қадрини ҳимоя қилишларини иддао қилаётганларнинг томошабин бўлиб ўтиришидир. Бу эса Европа иттифоқининг геноцидга шерик эканлигини кўрсатади” деди.
Яна бир Европа парламенти Мик Уоллес “Европа иттифоқи ҳалигача Исроилнинг Хамасга қарши жанг қилаётганлигини иддао қилмоқда. Бу ёлғон. Исроил тинч аҳолини ўлдирмоқда. Исроил режими томонидан қатл этилган 4 минг 600 дан ортиқ ёш болалар бор. Бу Хамас билан жанг қилиш эмас. Бунинг геноцид эканлиги кундек равшан” деб гапирди.
Европа ва Лотин Америкасидан 80 нафар сиёсий лидерлар халқаро жиноий судга “Исроил ҳарбий жиноят қиляпти” деб ариза берди.
Ғарб геноцидга қаршими?
Бутун дунё кўз ўнгида ишғолчи Исроил Ғазодаги касалхона хоналарини портловчи моддалар билан вайрон қилди. Ўнлаб тиббиёт ходимлари ва касаллар кийимсиз ҳолда номаълум жойга олиб кетилди. Халқаро жиноий судга мурожаат қилган 80 нафар давлат одамлари “Ҳарбий жиноят қилинмоқда” деди. Канада бош вазири “Гўдакларни ўлдиришни бас қилинг” деди. Европа парламенти депутатлари Клэр Дэйли ва Мик Уоллес “Бу геноцид. Хамас баҳона, тинч аҳолини қатлиом қилмоқда” деб гапиришди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Долзарб мавзу
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси