close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мусулмонларни ўлдиришга қайси давлатлар ҳомийлик қилмоқда

БМТ геноцид иши бўйича суд жараёни ҳали тугамаган Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақираётган бўлса-да, баъзи мамлакатлар Ғазо секторининг тинч аҳолисини йўқ қилишга ўз ҳиссаларини қўшишда давом этмоқдалар, хабар беради Al-Arabiya.

БМТ геноцид иши бўйича суд жараёни ҳали тугамаган Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақираётган бўлса-да, баъзи мамлакатлар Ғазо секторининг тинч аҳолисини йўқ қилишга ўз ҳиссаларини қўшишда давом этмоқдалар, хабар беради Al-Arabiya.

Буюк Британия
Қурол савдосига қарши кампанияга кўра, Бирлашган Қироллик Исроилга Ғазо секторида ишлатиладиган F-15 қирувчи самолётлари учун деталларнинг 35 фоизини етказиб беради. Мамлакатлар ўртасидаги шартнома миқдори 428 млн долларга баҳоланмоқда. Бундан ташқари, инсон ҳуқуқлари бўйича кузатувга кўра, умуман 2023 йилда Буюк Британия Исроилга 594 млн доллар миқдорида қурол (самолётлар, ракеталар, танклар, технологиялар ва ўқ-дорилар) экспорт қилди. Бу мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Грант Шаппс Исроилга қурол экспортини "нисбатан кичик" деб атаган ва уни 54 млн долларга баҳолаган бир йил аввалгидан 10 баравар кўпдир.

Дания
Даниянинг 15 компанияси Исроилга F-35 қирувчи самолётлари учун эҳтиёт қисмларни экспорт қилиш билан шуғулланади. Бу ҳақида январ ойида мамлакат ташқи ишлар вазири Ларс Локке Расмуссен маълум қилди. Айни пайтда мамлакатдаги бир нечта инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Миллий полиция ва Дания Ташқи ишлар вазирлигини ҳарбий товарларни экспорт қилиш Ғазо секторидаги геноцидга ҳисса қўшиши мумкин деган хавотир билан судга беришди. Даъвогарлар орасида Oxfam, ActionAid и Amnesty International бор.

Германия
Исроил ҳарбий импортининг 28 фоиздан ортиғи Германияга тўғри келади. 2023 йил ноябрь ойидан бошлаб Германия Исроилга 323 млн долларлик қурол етказиб берди. Ғазо секторида уруш бошланганидан кейин Германия Исроилга қурол экспорт қилиш учун қўшимча 185 та лицензия берди. Айни пайтда Германия Исроилни асосан зирҳли машиналар ва аскарлар учун ҳимоя воситалари билан таъминлайди. Аммо яқин келажакда у Тел-Авив сўраган танклар учун ўқ-дориларни етказиб беришни бошлашга тайёрланмоқда.

Франция
Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилга ҳарбий экспорт 226 млн долларга баҳоланмоқда. Бўлим бошлиғи Себастян Лекорнунинг сўзларига кўра, Франция "Исроилга катта ҳарбий ёрдам беради". Бу ҳолатдан норози бўлган мамлакатнинг сўл қанот сиёсий кучлари Президент Макронга Исроилга ҳар қандай ҳарбий экспортни тўхтатиш талаби билан бир неча бор мурожаат қилган.

Канада
2023 йил 7 октябрда Ғазога қарши Исроил тажовуз бошлангандан сўнг, Канада Тел-Авив учун қурол етказиб бериши 21 млн долларга ошди. Жастин Трюдо ҳукумати томонидан Исроилни қўллаб-қувватлаши шунга олиб келдики, «Канада инсон ҳуқуқлари бўйича адвокатлари» ҳукуматга қарши даъво билан чиқиб, уни Исроилга қурол-яроғлар ҳар қандай ҳарбий экспорти қонуний чегаралардан ошиб кетганликда айблади. Ташкилот аъзолари Исроилга ҳар қандай ҳарбий экспортни тўхтатишни талаб қилмоқдалар, чунки улардан уруш жиноятларини содир этишда фойдаланиш хавфи юқори.

Австралия
Австралиядан Исроилга қурол-яроғлар экспорти 13 млн долларга баҳоланмоқда. Бироқ, намойишчилар Исроилга экспорт қилишни тўхтатиш учун Австралия портларини тарк этаётган кемаларни тўхтатишга уринган бир неча норозилик акцияларидан сўнг, мамлакат ҳукумати Исроилнинг ҳарбий материаллар бўйича сўровларини қайта ишлашни атайлаб кечиктира бошлади. Шунга қарамай, фақат шу йилнинг ўзида мамлакат Мудофаа вазирлиги Тел-Авивга қурол етказиб бериш учун 52 та лицензия берди.

АҚШ
АҚШдан Исроилга ҳарбий маҳсулотлар экспорти 23,8 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ғазо секторида уруш бошланганидан кейин Қўшма Штатлар Исроилга 253,5 млн долларлик қурол юборди. Етказиб бериладиган товарлар орасида 5000 МК-84 бомбаси бор, уларнинг ҳар бири 900 кг дан ортиқ. Турар-жой ҳудудида ҳатто битта бомба ташлаш юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келишини тахмин қилиш қийин эмас. Февраль ойида АҚШ Вакиллар палатаси Исроилга 17,6 миллиард долларлик қўшимча қурол етказиб бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase