1852 йилда Франция Жазоирнинг Лагуа шаҳрига киргач, аҳолининг учдан икки қисмини ўтда ёқиб қириб юборди.
Франция 1960-1966 йиллар оралиғида Жазоирда 17 та ядро синовини ўтказди, натижада 27 000 дан 100 000 гача тинч аҳоли қурбон бўлди. Синовлар таъсири бугунги кунгача сақланиб қолган.
1962 йилда Франция Жазоирдан чиқиб кетганида, у ўша пайтдаги Жазоир аҳолисидан кўп, яъни 11 млндан кўпроқ мина ўрнатган.
Франсуз тарихчиси Жак Юрки 1830 йилда Жазоирга келганидан то 1962 йилда кетишигача французлар томонидан ўлдирилган мусулмонларнинг умумий сони 10 млн кишини ташкил қилганини тахмин қилган.
Франция Тунисни 75 йил, Жазоирни 132 йил, Марокашни 44 йил ва Мавританияни 60 йил оккупация остида ушлаган.
Франсия Мисрга ўзининг машҳур кампаниясида кириб келганида, француз аскарлари отларида масжидларга кириб, оилалари олдида аёлларни зўрлаганлар, масжидларда спиртли ичимликлар ичишган ва баъзи масжидларни отлари учун отхонага айлантирган.
Бугун баъзи одамлар Франция цивилизациясини кўз-кўз қилишлари ва ҳатто уни ҳимоя қилишлари ва унинг қора тарихини унутишлари ғалати...
Франциянинг мусулмонларга қилган зулми
Франция 1917 йилда Чадни босиб олиш чоғида 400 нафар мусулмон олимини йиғиб, бошларини кесиб ташлаган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Тарих
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси