Гончаренко ўзининг Facebook-даги аккаунтида Кавказ уруши черкесларнинг 90%и ўлимига ёки ҳайдаб чиқарилишига олиб келганини ва уларнинг ерлари бошқа халқлар вакиллари томонидан эгаллаб олинганлигини айтди. "Бу халқни мажбурий кўчириш ва йўқ қилиш геноцид деб тан олинди, биз унинг хотирасини ҳурмат қила оламиз. Шунингдек, уларнинг қотилларини мағлуб эта оламиз", - таъкидлади депутат.
Аввалроқ, Европа Кенгаши парламент Ассамблеясининг йиғилишида худди шу Алексей Гончаренко Шимолий Кавказ халқларини озод қилишга чақирган эди. Депутатнинг сўзларига кўра, Россия ХI ва ХХ асрларда бўлгани каби, минтақада императорлик сиёсатини давом эттирмоқда.
Украина черкеслар геноцидини расман тан олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланиши мумкин. 2011 йилда бу ишни Грузия парламенти амалга оширганди.
Вақти-вақти билан черкеслар геноциди ҳақида бошқа мамлакатларда ҳам гапиришади. Масалан, 2020 йилда Туркия Президенти Ражаб Эрдўған депортацияни қуйидаги сўзлар билан эслади: "Мен черкес биродарларимизнинг азобини баҳам кўраман ва яна бир бор вафот этганларга Худонинг раҳм-шафқатини тилайман".
Эслатиб ўтамиз, рус тарихчиси Адольф Берженинг ҳисоб-китобларига кўра, 1864 йилга келиб, Кавказ уруши пайтида рус армиясининг ҳаракатлари натижасида атиги 10% ёки 80 минг черкес ўз ватанида қолиши мумкин эди. Қолган 400 минг киши ҳалок бўлди ва яна ярим миллионга яқин киши ҳайдаб чиқарилди. Мюнхендаги Черкес илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, 260 минг киши Туркияга кўчиб ўтишда етиб борган - уларнинг атиги 180 минг нафари омон қолган. Черкеслар нафақат жанглар натижасида вафот этдилар - рус қўшинларининг тактикасига тоғликларни сувдан маҳрум қилиш ва далаларини ёқиш ҳам кирган.
Украина черкеслар геноцидини тан олишга тайёрланмоқда
Украина Олий Радасидаги "За свободный Кавказ" фракциялараро депутатлик гуруҳининг асосчиси Алексей Гончаренко Украина парламентига 1763-1864 йиллардаги Кавказ уруши пайтида черкес (адигей) халқининг геноцидини тан олиш тўғрисида қарор лойиҳасини тақдим этди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси