У бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида берган баёнотида маълум қилган.
Қайд этилишича, Россия армиясидан озод қилинган Киев вилоятининг ҳар бир қаричида қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Суд медекспертиза ходимлари, портловчи моддалар бўйича мутахассислар, шифокорлар ва қутқарув гуруҳлари қидирув-қутқарув фаолиятларида иштирок этмоқда.
Ирина Венедиктованинг сўзларига кўра, Киев яқинидаги озод қилинган аҳоли пунктларида 410 нафар тинч аҳолининг жасади топилган.
"Киев шаҳрининг озод қилинган ҳудудида Россиянинг шафқатсиз ҳарбий жиноятлари ҳақида жуда муҳим далиллар мавжуд. Бу бизнинг заминимизда уни уюштирганларни жазолаш учун ҳужжатлаштирилиши керак бўлган дўзахдир”,- деди у.
Венедиктованинг таъкидлашича, ҳодиса гувоҳлари ва жабрланувчиларини аниқлаш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этар экан, терговчилар ушбу воқеаларга доир далилларни йиғишда давом этмоқда.
Украинанинг Харков ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишича, Россия армияси Харков яқинидаги Балаклия касалхонасидан беморлар ва шифокорларни эвакуация қилаётган конвойга қарата ўт очган ва автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган.
Кеча Россия армияси беморлар ва ходимлар жойлашган Балаклия марказий туман касалхонасига қарата ўт очиши оқибатида шифохона биноси зарар кўрган эди.
Шундан сўнг, маҳаллий ҳукумат 70 га яқин одам, жумладан беморлар ва шифохона ходимларини зудлик билан эвакуация қилиш кераклигини маълум қилди.
Киев вилоятида 410та нафар тинч аҳоли вакилининг жасади топилди
Украина Бош прокурори Ирина Венедиктова Россия армиясидан озод қилинган Киев шаҳрида 410 нафар тинч аҳолининг жасади топилганини маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси