Раддиялар (45)
Айрим атеистлар Исломни қоралаш, одамларни ундан совутиш учун араб миллатини ёмонлаш, уларни таҳқирлашни ўзларига касб қилиб олишган. Исломга амал қилган ёки шариат илмини ўрганмоқчи бўлган кишини арабпараст, арабқул дейишлари ҳам шу фитнанинг бир кўриниши. Бир қарасангиз, баъзи бир арабларнинг фисқу фужурларини намойиш қилиб, шу орқали нималардир демоқчи бўлишади. Уларнинг тафаккури қанчалар ночор эканини, адоватлари ақлларини еб битирганини шундан ҳам билса бўлади.
Шумер цивилизацияси милоддан аввалги 4500 йилдан 1750 йилгача, қадимги Месопотамияда, ҳозирги Ироқ ҳудудида мавжуд бўлган. Ҳеч ким уларнинг қандай одамлар бўлганини, қаердан келганини ва қандай қилиб бундай ажойиб муваффақиятга эришганини аниқ билмайди. Аммо айнан шумерлар омочни ихтиро қилганлар, миххат ёзувларини ихтиро қилганлар ва биз ҳозир ҳам фойдаланаётган вақтни сақлаш усулини ишлаб чиққанлар.
Бундай концепция илк бора митрополит Зосима томонидан «Пасхалиё баёни» асарининг муқаддимасида баён қилинган. "Москва-учинчи Рим" концепцияси биринчи марта Псков елеазар монастири оқсоқоли Филофей томонидан 1523 йил охири — 1524 йил бошидаги иккита мактубда аниқ баён этилган (биринчиси, дьяк Михаил Мисюр-Мунехинга йўлланган бўлиб, хронология ва астрология муаммоларига бағишланган; иккинчиси, Москва Буюк герцоги Василий III Ивановичга йўлланган ва чўқиниш белгисини тўғри қилиш ва бесоқолбозлик тарқалиши муаммосига бағишланган).
...Фикримизча, аввал айтиб ўтганимиздек, Ҳизбут Таҳрирнинг биздаги аъзоларининг кўплари ушбу маълумотлар билан таниш бўлмасалар керак. Агар бироз таниш бўлганларида ҳам ўзларини ҳозиргидан бошқача тутишлари ва Ҳизб ҳақидаги ошириб юборилган мақтов гапларини ўйлаб гапирадиган бўлардилар.
Савол: Ассалому алайкум. Насронийлар биздан бир ҳадис ҳақида сўрашди: "Сизлардан бирингиз уйқудан уйғониб, таҳорат қилса, бурнини уч марта ювсин, чунки шайтон унинг бурнининг юқори қисмида ухлайди". Хўш, шайтон инсоннинг бурнида ухлайдими?
Шайтон оятлари - тарихчи Вильям Мьюр (1858)ва бошқа Ғарб тарихчилари тахминига кўра, Қуръоннинг охирги нашрида ўчириб ташланган. Сатрларнинг маъноси шундан иборатки, Муҳаммад 53-суранинг 19-20-оятлари оралиғида мажусий маъбудалар ал-Лот, ал-Уззо ва Манатни "фаришталар" номи билан чақиради, дейилади.
Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг аслийлигига нисбатан энг катта қаршиликлардан бири бу тафовутлар бор деган даъводир.
1. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам илк бор одамларга даъват билан мурожаат қилганларида, шундай деган эдилар: “Мен Аллоҳ тарафидан бутун инсониятга, жумладан, сизларга ҳам пайғамбар этиб юборилдим”. Демак, бу илоҳий даъват аввал бошдан айтилганидек, бутун инсониятга келди.
Баъзи ғарб шарқшунослари (ҳозир чиққан қуръонийлар ҳам) Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг аслийлигига шубҳа қилганлар. Мисол учун, Голдзихер бу ҳадисларни мусулмонлар Исломнинг аввалида ўйлаб топганлар дейди. Бу даъволарнинг барчасига қуйидаги жавоблар берилади:
1. Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳадича онамизга уйланганларида 25 ёшда эдилар. Ул зотнинг илк завжаи мутоҳҳаралари бўлиб, (баъзи ривоятларга кўра) Расулуллоҳдан 15 ёш катта эдилар. Ҳадича розияллоҳу анҳо унгача икки маротаба турмуш қурган эдилар. Ҳадича онамиз Раусуллоҳнинг никоҳларида 28 йил умр кўрдилар ва вафот этдилар. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам Ҳадича онамиз вафотларига қадар бошқа ҳеч ким билан турмуш қурмадилар. Ҳадича онамизни Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ўз хотираларида кўп тутганлари ва ҳатто кейинги завжаи мутоҳҳараларининг орасида рашк қўзғалишига сабаб бўлгани китобларда келтирилади.
Ҳозирда ўзларини тариқатчимиз деб даъво қилаётганлар аввало анъанавий тариқат асосларини қўпол тарзда бузаётганлари, қолаверса шариат кўрсатмаларига ҳам амал қилмаётганлари намоён бўлмоқда.
Ҳинд профессори Ведапракаш Упадҳйай(Vedaprakash Upadhiai)нинг даъво қилишича, Ҳинд динининг муқаддас китобларида номи зикр қилинадиган «Аватар» сўзининг ифодаси муҳтарам Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тўғри келар экан.