close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Залолатга чорловчилардан огоҳ бўлинг

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Илм толиби, даъватчи, мусулмонга сукут сақлаш ман қилинган. Яъни, агар кимдир атайлаб тўғри йўлдан четга чиқса ва одамларни залолатга чақирса, одамларга бу одамнинг башарасини очиш керак. Бу масалада "Ҳар кимнинг ўз фикри бор, рақибнинг фикрини ҳурмат қилиш керак" деб айта олмаймиз. Фикрни ҳурмат қилиш сиз ҳам, у ҳам Суннатга амал қилганда, сиз ҳам, у ҳам далилга эга бўлганда, бу далилни тўғри тушунишга шубҳа туғилганда содир бўлади. Агар бирор киши очиқ-ойдин хатога чорлаб, одамларни тубсизликка етакласа, унга қандай ҳурмат бўлиши мумкин? Бу ерда гап фикрда эмас, эргашишда (иттибо).
Аллоҳ биз учун аниқ бир йўлни чизиб берди ва деди: «Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг» (Анъом, 153).
Фикрларга эмас, аниқ йўлга эргашинг.
Шундай экан, бирор киши олдимизга келиб, қайсидир маънода бу йўлдан оғишимизни истаса, биз, биринчидан, унинг сўзларини рад этишимиз, иккинчидан, одамларга тушунтиришимиз, огоҳлантиришимиз керак. Жим бўлиш мумкин эмас. Агар сиз ва мен жим турсак, айниқса одамлар динни яхши фаҳмлайдиган деб биладиган киши, аҳли илмлар, илм толиби жим бўлса, одамлар бу залолатга, бундай шахсларга алданадилар, айниқса бу одам нотиқ бўлса ёки яхши ёзса ёки маълум бир маданият, маълумотга эга бўлса. Шунинг учун бу масала жуда муҳим ва жуда хавфлидир.
Муаллифнинг сўзларидан қандай ҳукм чиқарамиз? Ҳаққа зид бўлганларнинг сўзларини рад этиш мажбурий (вожиб), буни биз бугун: "Бу раддиялар (рудудлар) етарли, у ёки бу гуруҳ ёки фирқани огоҳлантиришнинг нима кераги бор? Одамларни тинч қўйинг, ҳар кимнинг ўз фикри бор, келинг, бир-биримизнинг фикримизни ҳурмат қилайлик, сўз эркинлиги, фикр эркинлиги бўлсин" деёдиганлардан фарқли ўлароқ айтамиз. Йўқ, бундай нарса жамиятни (умматни) ҳалок қилади. Салафлар шундай йўл тутишдими, бундай одамлар ҳақида сукут сақлашдими? Йўқ. Аксинча, улар бу фикрларни ошкор қилишди, рад этишди, шарманда қилишди. Чунки улар кўзимизни юмиб, жим турсак Уммат учун қанчалик хавфли эканини билишарди. Аллоҳ таоло нозил қилган нарсани одамларга тушунтириш вожибдир.
Агар тушунтирмасак, ким бўламиз? Зеро, бу хатоларни одамларга тушунтириш бу - Аллоҳ таоло нозил қилган нарсани  одамларга тушунтиришдир. Агар жим турсак, қайси гуруҳга тушиб қоламиз?
Аллоҳ таоло айтадики: «Албатта, Биз нозил қилган равшан(оят)ларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни – ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир» (Бақара, 159).
Аллоҳ ва лаънатловчилар нафақат бидъатчини, нафақат бу янгиликларни киритувчи ва одамларни тўғри йўлдан қайтарувчиларни лаънатлайди. Бу лаънат, бу таҳдид жим бўлганларга, яширадиган ва одамларга тушунтирмайдиганларга хам таъсир қилади.
Шунинг учун одамларга ҳақиқатни тушунтириш жуда зарур. Шунинг учун Ислом уламоларининг илмий раддиялар (ар-рудуду л-илмия), турли гуруҳларнинг қарашларини рад этиш деб аталган китоблари жуда кўп! Нима учун олимлар (уламолар) буларнинг ҳаммасини қилдилар, бу раддиялар нима учун? Тўғри йўлни (ас-сирату л-мустаким) ҳимоя қилиш, бу залолатлардан огоҳлантириш, бу қарашларнинг барчаси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қилинган.
Ва бу ғоя, фикрни ҳурмат қилиш, бугун бизга ўтказишга уринишаётган динда сўз эркинлиги ғояси ҳақида «йўқ» деймизмиз. Бу фикрни ҳурмат қилиш, аслида эса хатоларни ҳурмат қилиш ғоясини тарғиб қилувчи - бу ҳақиқатни яширадиган ва одамларни чалғитадиган одамдир.
Баъзи шахслар ўзидан дин ясаб олган бўлади, хато гапларини танқид қилсангиз гўёки динга қарши одам қилиб кўрсатиб қўйади, ана шулар ва шундайларга эргашганлар ўта хатарлидир..

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase