close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мутаассиб муридлар томонидан пирнинг таҳоратидан қолган сувни истеъмол қилиши

Ҳозирда ўзларини тариқатчимиз деб даъво қилаётганлар аввало анъанавий тариқат асосларини қўпол тарзда бузаётганлари, қолаверса шариат кўрсатмаларига ҳам амал қилмаётганлари намоён бўлмоқда.

Жумладан, пирнинг таҳоратидан қолган сувни табаррук қилиб ичиш масаласида улар қўпол хатога йўл қўймоқдалар. Биринчидан, бизлар XXI асрда яшамоқдамиз ва “тоза сув”, “ифлосланган сув”, “микроб”, “юқумли касаллик” деган тушунчалар барчага маълум. Одам ювинганда ёки таҳорат қилганда сувга унинг юз-қўлидан турли зарали микроблар тушиши мумкин ва уни ичишнинг оқибати оғир касаллик билан тугаши мумкин. Иккинчидан, юқорида зикр қилинган “Мактубот” асарида Имом Раббоний: “Таҳоратни ният қилиб ишлатилган сувни ичиш мумкин эмас. Имом Аъзам наздида бу сув нажосат билан аралашган бўлади. Фақиҳлар уни ичишни ман этганлар”, – дейди.
Кўриниб турибдики, айрим тариқатчиларнинг қилаётган амаллари шариат асосларига ҳам, тариқат анъаналарига ҳам тўғри келмайди. Бундан ташқари, оддийгина инсоний мантиқ мезонига ҳам мос эмас.
Биз юқоридаги масалалар бўйича мисоллар келтиришда атайин Аҳмад Сирҳиндий ва Муҳаммад Сиддиқ каби тариқат пешволари фаолиятидан намуналарга тўхталдик. Бинобарин, Нақшбандиййа-Ҳусайниййа тариқатининг айни кундаги пешвоси ҳисобланган Иброҳим эшон Маматқулов келтираётган тариқат силсиласида Аҳмад Сирҳиндий (Имом Раббоний) 23-ўринда, Муҳаммад Сиддиқ эса 28-ўринда қайд этилган. Бундан кўриш мумкинки, замонавий тариқатчилар ўзларининг яқин ўтмишдаги устозларининг кўрсатмалари ва тутган йўлларидан узоқлашиб кетганлар ёҳуд тариқат тарихидан етарлича хабардор эмаслар.

Ҳайдархон Йўлдошхўжаевнинг
"Тариқатчиликнинг замонавий кўринишлари" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Раддиялар
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase