Янгиликлар (5386)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Россия ва Ҳиндистон С-400 зенит-ракета комплексларини Нью-Делига етказиб бериш ҳақида шартнома имзоладилар. Ҳужжат остида икки мамлакат етакчилари – Владимир Путин ва Нарендра Моди имзо чекди, дея хабар беради Telegram-каналда кремллик журналист Дмитрий Смирнов.
Туризм бўйича Федерал агентлик (Ростуризм) Россияда мусулмонлар учун маданият ўчоқлари бўйлаб саёҳатларни оммалаштиришни режалаштирмоқа. Ростуризм раҳбари Олег Сафоновнинг сўзларига қараганда, "Россия муқаддас қадамжолари" лойиҳаси Россия Федерацияси ҳудудида жойлашган маданий мерос объектлари ва диний маданият обидаларига туристлар эътиборини жалб қилишга йўналтирилган.
Ҳукумат демографик вазиятга салбий таъсир кўрсатадиган биринчи чақалоқнинг кеч туғилиши каби ҳолатга қарши курашни режалаштирмоқда. Бунда рағбатлантириш чоралари ҳамма жойларда эмас, балки туғилиш коэффициенти мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан паст бўлган ҳудудларда қўлланади.
Дубай ҳукумати 2025 йилгача бўлган даврда туристик секторни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади, унга кўра сайёҳлар сонининг йилига 23-25 миллион кишига ўсиши кўзда тутилган, дея хабар беради амирликлар нашри The National.
«Родник» аёллар жамоатчилик ташкилоти етим болалар ва ота-она қарамоғидан ташқарида қолган болалар билан учрашувлар циклини давом эттирмоқда. Хусусан, 3 октябрь куни ташкилот фаоллари Саратов шаҳрида жойлашган 1-сонли махсус мактаб-интернатга ташриф буюрдилар.
Ҳар йили ўтказиладиган очиқ эшиклар куни доирасида ўтган чоршанба куни турли дин вакиллари бутун Германия бўйлаб масжидларга ташриф буюрдилар. «Бу юз мингдан ортиқ меҳмонга Ислом ҳақида кўпроқ билиб олиш ва мусулмонлар билан суҳбатлашиш имконини беради», - дейди Генмания Мусулмонлар мувофиқлаштириш кенгаши вакили Бурхан Кесичи.
Германияда антисемитизм аввалгидек мавжуд бўлиб, охирги йилларда бироз кучайди ҳам. Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан Қуддус шаҳрида бўлиб ўтган музокаралардан кейинги матбуот анжуманида Германия канцлери Ангела Меркел шундай фикр билдирди.
Фақат 2018 йилнинг ўзида суриялик қочқинларга ёрдам бериш учун 3,8 миллиард доллар атрофида маблағ сарфлаш зарур, лекин ҳозирги пайтда бу миқдордаги маблағнинг фақат 45%гача бўлган қисмини тўплашга эришилди. Бу ҳақида, БМТ бош-офисида журналистлар олдида сўзга чиққан пайтда Сурияда гуманитар масалалар бўйича ташкилотнинг бош координатори Али аз-Заатарий маълум қилди.
Туркия президенти Эрдўған Анқарани Европа ҳамжамиятига қабул қилиш жараёнининг чўзилиб кетганлиги сабабли Туркиянинг ЕИга аъзо бўлиб кириш масаласи бўйича референдум ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди, хабар беради РИА Новости.
Енгил вазндаги UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўз унвонини биринчи марта ҳимоя қилди. Доғистонлик жангчи тўртинчи раундда бўғиш усули ёрдамида рақибини таслим бўлишга мажбур қилиб, ирландиялик Конор Макгрегор устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.
Американинг Миннесота штатида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар ҳужжатда ўз жинсини белгилаш учун учинчи жинсни танлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Маҳаллий Twin Cities Pioneer Press нашрининг хабар беришича, эндиликда «жинси» кўрсатиладиган жойда штат аҳолиси учта вариантдан бирини танлаши мумкин экан:
Исроилда порахўрлик ва ишончни суиистеъмол қилиш тўғрисидаги ишни тергов қилиш доирасида мамлакат Бош вазири Биньямин Нетаньяху сўроқ қилинди.
Рим Папаси Франциск 28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида зилзила ва цунамидан жабрланганларга 100 минг доллар молиявий ёрдам кўрсатди. Ватикан департаменти хабарида қайд этилишича, ушбу тўлов “Рим папасининг Индонезия халқига руҳий яқинлиги ва оталарча қўллаб-қувватлашини акс эттиради”.