Хашукджининг сўзларига қараганда, араб давлатлари ҳукуматлари мустақил журналистларга босим кўрсатиб, матбуотни назорат қилмоқда ва Интернетга уланишни чекламоқда. Эслатиб ўтамизки, ар-Риёдга нисбатан танқидий чиқишлари билан машҳур бўлган саудиялик журналист 2 октябрь куни, бош консулхона биносига кирганидан сўнг ғойиб бўлган. Туркия ҳукумати у консулхона ҳудудида ўлдирилган деб ҳисоблайди.
The Washington Post Хашкаджининг сўнгги мақоласини чоп этди
The Washington Post Истамбулда ғойиб бўлган саудиялик журналист Жамол Хашукджининг сўнгги мақоласини чоп этди. Бу материал «Араб оламига ҳаммадан ҳам кўра сўз эркинлиги керак» деб номланади, ёзади "Азаттык". Бу ерда гап тўғридан-тўғри уларнинг кундалик ҳаёти ва минтақага алоқадор бўлган масалаларни ошкора муҳокама қилиш ва ҳал этиш имконига эга бўлмаган араб мамлакатларида матбуот эркинлигига ўткир зарурат борлиги ҳақида боради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари