Бу Хашукджи 2 октябрь куни Истанбулдаги бош консулхонага кириб ғойиб бўлганидан сўнг исроиллик амалдор берган биринчи шарҳ бўлди. Туркия расмий шахслари хабар қилган тахмин қилинаётган қотиллик даҳшатли тафсилотлари била бирга аллақчон халқаро ОАВда тарқалиб кетган. Саудия Арабистони қирол оиласи Хашукджининг ғойиб бўлганлиги ёки ўлдирилганлиги эҳтимолига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирмоқда.
«Ҳисоботлар исбот ёки далилларга асосланмаган, лекин бир қатор манфаатдор мамлакатлар томонидан сиёсий душманлик руҳида матбуотда шов-шувли тарзда ёритиб боришга асосланмоқда», - деди исроиллик манба.
«Исроил бу масаладан манфаатдор ... лекин у Саудия Арабистонида ички тергов ва Туркия-Саудия биргаликдаги тергови натижаларини кутиб, ҳеч қандай позиция эгаллагани йўқ».
Туркия консулхона биносида бир кечанинг ўзида икки марта тинтув ўтказди. Полиция пайшанба куни исбот ва далиллар топиш илинжида консулнинг Истанбулдаги қароргоҳини титиб чиқди.
Хашукджи иши: Исроил Саудия Арабистони томонида
Мамлакат раҳбарияти диссидент журналист Жамол Хашукджини ўғирлаб кетиши ёки ўлдиришга рухсат берганлигини инкор қилиб турган бир пайтда Исроил Саудия Арабистонини қўллаб-қувватламоқда, хабар беради New Arab. «Исроил Жамол Хашукджи ҳақида Туркия бераётган маълумотларга ишонмайди ва Саудия Арабистони гапираётган гапларга кўпроқ ишонади», - деди Исроли хавфсизлик кучларидаги номи ошкор қилинмаган манба.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар