Бу йил конкурсда дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатидан келган ва «Ҳифз» (Муқаддас Қуръон матнини ёддан билиш) номинациясида мусобақалашадиган, тан олинган қорилар иштирок этади.
Фаҳрий меҳмонлар қаторида араб ва мусулмон давлатларинингн элчилари, фан ва маданият арбоблари, спорт вакиллари кутилмоқда.
Байрамда томошабинлар махсус таклиф қилинган меҳмонлар ижросида Муқаддас Қуръон оятларини тинглаш имкониятига эга бўлади, бундай меҳмонлар қаторида Масжидул Ҳаром имоми шайх Ҳасан Бухорий (юртдошимиз) ва машҳур қори шайх Амир ал-Мухалхални айтиб ўтиш мумкин.
Концерт зали фойесида турли мастер-класс ва тренинглар бўлиб ўтади. Қуръон байрами доирасида Умрага сафар, Марокаш ва Туркияга саёҳат ютуқлари ўйналади.
Москва Халқаро қорилар конкурсининг финали «Крокус Сити Холл» концерт залида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 12:30.
Москвада халқаро Қуръон байрами бўлиб ўтади
21 октябрь куни Россия XIX Москва Халқаро қорилар конкурсининг финали бўлиб ўтади. Тадбир Россия Федерацияси Мусулмонлар диний идораси ва Россия Муфтийлар Кенгаши раиси Равиля Айнутдин ҳомийлигида ўтказилади. Бу йил тадбирнинг бош ҳомийси сифатида Дубай Халқаро Қуръон мукофоти иштирок этмоқда, хабар беради СМР матбуот хизмати.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми