Қайд этилишича, марҳум журналист консулхона ичидаа қийноққа солинган. Сўроқ пайтида унинг бармоқлари узилган, танаси бўлакланган ва сўнг боши танасидан жудо қилинган. Ушбу жараёнда Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчиси Муҳаммад Иброҳим Утайбий ҳам иштирок этган. Аудиоёзувда унинг овози ҳам бор.
Ушбу ҳодисан сўнг Утайби Саудия Арабистонига учиб кетган. Шунингдек, журналист ўлдирилганидан сўнг, унинг жасади бўлакларга бўлиниб, консулхона ҳудудига яшириб қўйилган.
Марҳум журналист Жамол Хашукджи Саудия Арабистони ҳукуматини қаттиқ танқид қилган эди. 2 октябрь куни у консулхонага ҳужжатларини расмийлаштириш учун кирган ва қайтиб чиқмаган.
Ташқарида уни қаллиғи кутиб турган эди. Консулхонага киришдан аввал Жамол Хашукджи унга ўз телефонини берган. Унинг қўлида эса Apple Watch соати бўлиб, айнан шу соат овозларни ёзиб олган ва уни телефонга узатган. Ушбу ёзув туфайли ҳодиса қандай бўлгани ойдинлашди.
Саудия Арабистони ҳукумати ҳозирга қадар журналистнинг ўлдирилганини тан олмаган, бироқ турк полициясига консулхона биносини кўздан кечиришга рухсат берган.
Саудиялик журналист тириклайин бўлакланган
Туркия оммавий ахборот воситалари саудиялик мухолиф журналист Жамол Хашукджи ҳаётининг сўнгги дамлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб ёзади «MK.ru».Туркиялик журналистлар саудиялик ҳамкасбларининг Истанбул шаҳридаги Саудия Арабистони бош консулхонасида шафқатсизларча ўлдирилганини таъкидламоқда. Улар дипломатик миссия биносидан ёзиб олинган аудиоёзувни ўрганишга муваффақ бўлди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми