close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Пайғамбаримизнинг бундан 15 йил муқаддам ўғирлаб кетилган шиппаги (ФОТО)

Покистон олий суди Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга тегишли, деб ҳисобланадиган шиппакларнинг йўқолиши бўйича ишни тергов қилиш учун махсус гуруҳ ташкил қилди. «Биз ҳаттоки Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг шиппагини ҳам ҳимоя қила олмаймиз. Қандай шармандалик», - деди якшанба куни бош судя Сакиб Нисар, хабар беради Al Arabiya.

Эслатиб ўтамизки, 2002 йилнинг 30 июлида Лаҳор шаҳридаги Бадшахи масжидида Пайғамбар Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга тегишли экани айтиладиган шиппаклар йўқолган. Улар қопқоқ остида сақланган ва кенг оммага тарихий қийматга эга бўлган бошқа экспонатлар билан биргаликда намойиш этилган. Гарчи экспонатнинг йўқолганига 15 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, унинг ҳозирда қаерда бўлиши мумкин эканлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ унинг расми сақланиб қолган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase