close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Французлар ҳукуматни ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилди

Мана бир неча ҳафта давомида француз халқи, унинг тарихи ва қадриятларига қандай муносабатда бўлишимиздан қатъи назар, у ҳукумат хаёлига келган ҳар қандай нарсани қилиши мумкин бўлмаган, якдил, ўз манфаатлари учун курашишга қодир миллат бўлиб қолаверишини яна бир бор намойиш этди.

Ўтган ойнинг ўрталаридан бошлаб, четдан қараганда гуллаб-яшнаётган ва «ялтироқ» бўлиб кўринган мамлакат ҳукуматнинг халққа қарши сиёсатига кескин ва оммавий норозилик билдириб, қаттиқ қаршилик кўрсата бошлади. Бунга ҳукумат томонидан эълон қилинган, янги йилдан бошлаб ёқилғи солиғини ошириш режаларининг эълон қилиниши сабаб бўлди. Бу режа 1 литр бензин нархининг 2,9 евроцентга, дизель ёқилғисининг эса – 6,5 евроцентга ўсишига олиб келарди. Шундоқ ҳам йил давомида бензин нархи 15 фоизга, дизель ёқилғиси эса 23 фоизга ўсиб бўлганди.
Оқибатда сариқ жилетлар, яъни автомобиль ҳаракатни давом эттира олмай қолганда ҳайдовчилар йўлда кийиши лозим бўлган «авария» жилетлари тартибсиз қаршилиги бошланиб кетди. Умумий ҳисобда бутун мамлакат бўйлаб 150 минг киши намойишларга чиқди, Парижнинг марказида рўй берган оммавий тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашув эса энг юқори нуқта бўлди.
Пировардида, Франция ҳукумат, "экстремистлар"ни қоралаган ҳолда, ўз режаларини камида ярим йилга кечиктиришини эълон қилишга мажбур бўлди. Ҳукумат режани амалга оширишга уриниб кўришга яна қайтиши ҳали номаълум, ахир президент Эммануэль Макроннинг рейтинги ҳозирги кунда бу лавозим эгалари учун энг паст бўлиб турибди. Қайта сайланиш учун эса, бошқа “демократик” мамлакатлардан фарқли равишда, у ҳалол ва рақобатли сайловда ғолиб чиқиши лозим. Агар бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар рўй берадиган бўлса, бу амримаҳол бўлади. Яъни французлар ҳукумат уларнинг кайфиятлари ва халқнинг эҳтиёжлари билан ҳисоблашиши учун ўзини қандай тутиш лозимлигини кўрсатди.
Бунинг учун мос келувчи тизим зарур эканлиги тушунарли, ахир одамлар бундай кайфиятда Пекин ёки Қоҳирада норозилик намойишлари билан чиққанида уларни оддийгина танклар билан эзғилаб ташлаган бўлишарди.
Бироқ, бошқа томондан, бундай сиёсий тизим бўлиши учун халқ ҳам шунга яраша бўлиши керак. Масалан, 2011-2012 йиллар Россияда Путин режимига қарши сўнгги омавий норозиликларда кўчага чиққан россияликлар сони французлардан анча кўп эди. Танклар билан ҳам уларни ҳеч ким бостирмади – ҳукумат уларни эҳтиёткорлик билан тинчлантиришга ҳаракат қилди ва фақат норозилик ўз-ўзидан йўққа чиққанидан сўнг, репрессияларга ўтди.
Эҳтимол, шу сабабдан ҳам россиялик намойишчилар байроқларни ҳилпиратиб, кетиб қолдилар. Французлар эса ўз мақсадларига эришмагунга қадар тинчимадилар ва байроқларни ҳилпиратиш билан чегараланмадилар. Натижа эса кўзга кўриниб турибди.

Хориж матбуотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase