Сауд Қаҳтоний октябргача қирол маслаҳатчиси бўлган ва шу ой лавозимидан четлатилиб, журналист Жамол Хашукджининг ўлдирилиши муносабати билан АҚШ Молия вазирлигининг санкциялар рўйхатига киритилган.
Манбалар берган маълумотларга кўра, хавфсизлик кучлари вакиллари бўлган бир гуруҳ эркаклар қўлга олинган аёл ва унинг учта дугонасини май ойидан августгача бўлган даврда жинсий зўрлаган, электр токи билан қийнаган ва савалаб келган. Воқеа Жидда шаҳридаги норасмий тергов изоляторида рўй берган, хабар беради Al Jazeera.
6 кишидан иборат бўлган гуруҳ оддий терговчилардан фарқ қилган – улар ўша пайтда Қаҳтоний раҳбарлик қилган киберхавфсизлик, дастурлаштириш ва дронлар бўйича ташкилотда хизмат қилган.
Қаҳтоний «хавфсизлик ва барқарорликка таҳдид»да айбланган бу аёллардан камида биттасини қийноққа солиш пайтида иштирок этган.
Аввалроқ Истанбул бош прокурори бошқармаси Хашукджини ўлдириш ташкилотчилари Сауд Қаҳтоний ва Аҳмад Асирий бўлиши эҳтимоли юқори эканлигини ва уларга нисбатан ҳибсга олиш ҳақида ордер берилганини маълум қилганди.
Валиаҳд шаҳзода атрофига садистларни тўплаб олганми?
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг энг яқин ёрдамчиси ва маслаҳатчиси, Reuters агентлигининг хабар берган манбаларига кўра, қиролликда аёллар ҳуқуқлари учун курашган сиёсий фаоллардан ҳибсга олинган камида биттаси қийноққа солинишини шахсан назорат қилган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси