close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қизил кхмерлар мусулмонларга қарши геноцидни амалга оширган

Камбоджа «қизил кхмерлар» режими 1975-1979 йиллар террористик бошқарув давомида «геноцид» амалга оширган – Камбоджада ҳарбий жиноятлар бўйича суд жума куни шуни тан олди. Бу қарорни тарихий қарор деб аташ мумкин. «Иккинчи рақамли оға» Нуон Чеа (92 ёш) ва Кхиеу Сампхан, (87 ёш) Жанубий-Шарқий Осиёда бу мамлакатни шафқатсизлик билан бошқарган коммунистик партиянинг ҳозирги кунда тирик бўлган сўнгги етакчиларидир.

Трибунал тахминан 1,7 млн. камбоджаликлар ўлими учун жавобгарликни улар зиммасига юклади, шунингдек, уларни инсониятга қарши жиноятлар ва бошқа Женева конвенцияларини бузишда айбдор деб топди.
«Суд ҳисоблайдики..., геноцид жиноятлари ...этник вьетнамликлар ва чам мусулмонларига қарши амалга оширилган», маълум қилди судья Нил Нонн.
Сессияда қатнашган томошабинлар оломони, жумладан, мусулмон этник камчилиги бўлган чам мусулмонларини ҳам ўзи ичига олган.
Кампонг Чам провинциясида истиқомат қиладиган 72 ёшли Лах Сат  жума куни судга хотини ва тўртта неварасини ҳам олиб келди, хабар беради TRT. World. Унинг айтишича, одамлар жараён ҳақида гапираётганини кўп эшитган, баъзида телевизор орқали ҳам томоша қилган, лекин буни ўз кўзлари билан кўриш истагида ташриф буюрган.
Қизил кхмерлар ҳақида гапирганда унинг кўз олдига 1975-1979 йилларда амалга оширилган хунрезликлар келади, деди у. Чам мусулмонлари душман деб ҳисобланган, туну-кун қишлоқ хўжалигида меҳнат қилиб, шафқатсиз эксплуатация қилинган эканлигини эслади.
Лах Сатнинг айтишича, унинг укаси сигирга қарамаганлиги учун қизил кхмерлар томонидан отиб ўлдирилган.
Суд қилинган кхмерлар етакчилари 2011-2014 йилларда мажбурий депортациялар ва одамларнинг ғойиб бўлиши билан боғлиқ инсониятга қарши жиноятлар учун суд жараёндан сўнг тайинланган умрбод жазони ўтамоқда.
«Қизил кхмерлар» қишлоқ жамоалари ташкил қилиш учун шаҳарларни бўшатиб, аграр утопияга эришишга интиларди. Бунинг ўрнига уларнинг радикал сиёсати шунга олиб келдики, очарчилик, тинка-мадори қуриш ва қатл этишлар сабабли «авто-геноцид» (яъни ўз халқини геноцид қилиш) деб аталди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase