Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Бирлашган Араб Амирликларида ўғли Соломон ва дўсти Эдуард Демченко билан биргаликда дам олаётган Анфиса Чехова, афтидан, маҳаллий муҳитни чуқур ҳис қилиб, аста-секинлик билан шарқ аёлига айланиб бормоқда, хабар беради 5-tv.ru. Одатда одамларни шов-шувли ва беҳаё фотосуратлари билан ҳайратда қолдирадиган телебошловчи яқинда Инстаграмда Абу-Дабидаги ҳовуз бўйида иффатли чўмилиш кийимида тушган расмини жойлаштирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп душанба куни Исроилнинг босиб олинган Ғўлон тепаликлари борасида суверенитетини расман тан олиб, ўн йилликлар давомида амал қилган АҚШ сиёсатини ўзгартирди. Душанба куни имзоланган фармон ўтган ҳафта АҚШнинг Ғўлон тепаликлари устидан Исроилнинг суверенитетини «тўлиқ тан олиш» вақти келди, деб айтган Трампнинг баёнотини расмийлаштирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликларига ташрфи давомида умумий қиймати 10 миллиард доллардан ортиқ бўлган келишувларга эришилди. Бу ҳақида республика раҳбарининг шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян билан учрашувидан сўнг хабар қилинди. Тадбир Абу-Даби шаҳридаги "Каср ал-Ватан" саройида бўлиб ўтди.
2019 йил 25 март куни Абдуҳаким қори Матқулов Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига тайинланди. Абдуҳаким қори Матқулов 1964 йилда зиёлилар оиласида таваллуд топган. 1986-1990 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таҳсил олган. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида турли йилларда масъул вазифаларда ишлаган.
Хитойдаги сиёсий қайта тарбиялаш лагерларида мусулмонлар учун «қайта тарбиялаш» ҳар тонг ватанпарварлик қўшиқларидан ва ўзини танқид қилиш бўйича машғулотлардан бошланади, шундан сўнг чўчқа гўштидан тайёрланган таом истеъмол қилинади.
Мусулмонлар қабиласидан 134 киши номаълум шахслар томонидан ўлдирилгач, Мали ҳукумати мамлакат армияси қўмондонлигини истеъфога жўнатди ва халқ дружинасини тарқатиб юборди. Овчиларга ўхшаш кийиниб олган қуролланган гуруҳ Огоссагу қишлоғини қуршаб олди ва унинг фулани мусулмон қабиласига мансуб аҳолисини қириб ташлади.
Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги терактлардан бирида азият чеккан Линвуд масжиди имоми фожиа рўй бергандан кейин илк бор ОАВ билан суҳбатлашди. Имом Аляби Латиф Зируллах фожиадан сўнг масжидга келган Янги Зеландияликларга миннатдорчилик билдирди ва мусулмонлар 15 март, жума куни рўй берган даҳшатли воқеаларни унута олишларига умид билдирди.
Буюк Британияда Бирмингем масжидларида вандализм ҳаракатларида шубҳа бўйича қўлга олинган эркак ғайришуурий ҳаракат қиладиган деб топди ва суд махсус тартибда бўлди. Полиция шаҳардаги 5 та масжидга ҳужум бўйича тергов ишлари бошлангач, 34 яшар эркак Бирмингем полиция маҳкамасига ўзи ташриф буюрди, хабар беради Business Standard.
Ғазо секторидан учирилган ракеталар биринчи марта Тел-Авивга етиб борди. Ўққа тутиш натижасида етти киши яраланди. Бу ҳақида «Ал-Жазира» хабар беради. Шу пайтгача ХАМАС ҳаракати ўққа тутиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ, лекин Исроил расмий манбалари унда Фаластин ҳаракатини айбладилар.
Беш йил олдин ИШИД жангарилари томонидан эълон қилинган «халифалик» тўлиқ йўқ қилинди. Бу ҳақида Twitter да Мустафа Бали, АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган «Сурия демократия кучлари» (SDF) курд гуруҳлари иттифоқи вакили маълум қилди.
Қозоғистоннинг янги президенти Касым-Жомарт Токаев Туркистон шаҳрига ўзининг биринчи расмий ташрифини амалга ошириб, бу ерда машҳур сўфий шоир ва дин тарғиботчиси Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мавзолейига, шунингдек, ушбу шайх номи билан аталадиган Университетга қадам ранжида килди. Бу ҳақида Қозоғистон президенти маъмурияти хабар беради.
Америка президенти Доналд Трампнинг кечаги твити аллақачондан бери кутилаётган нарсани тасдиқлади. Трампнинг байнот беришича, АҚШ 1967 йилги урушда босиб олинган ҳудуд, яъни Ғўлон тепаликларини Исроилга тегишли деб тан олиш вақти келганмиш.
Лесбиянка, гей, бисексуаллар, трансгендерлар ва интерсексуаллар Халқаро уюшмаси ILGA-World (The International Lesbian, Gay, Bisexual, Trans and Intersex) 20 мартда эълон қилинган турли давлатлар гомофоб кайфиятлар ва амалиётларни қандай рағбатлантириши ва қўллаб-қувватлаши ҳақидаги йиллик ҳисоботида Ўзбекистондаги вазиятга қизиқ таъриф берди.