Технологиялар ва тадбиркорлик – аёллар етишмаслиги ўткир ҳис қилинадиган икки соҳадир. Мана шу сабабдан Microsoft кўпроқ иқтидорли қизларни аниқлаш ниятида.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, қизни энг яхши дастурчи сифатида танлашга мажбур қилган хислатлар сифатида тенг ҳуқуқлилик, хилма-хиллик ва инклюзивликка мойиллик қайд этилган. Қиз таълимга жиддий берилган бўлиб, бугуннинг ўзидаёқ катта муваффақиятларга эришиш учун турли таълим олиш усулларидан фойдаланиш намунаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
«Ахборот технологиялари соҳасида йил қизи-2019» мукофотига қўшимча равишда Эбтисам Microsoft элчисига ва замонавий технологияларга қизиқадиган қизлар ва IT соҳасидаги талабалар учун ўрнак бўлади.
Девушка фаол ҳаётий позицияга эга. У талабалар уюшмасида раис ўринбосари лавозимида фаолият юритади, шунингдек, WiTech – ахборот технологиялари соҳасида банд бўлган қизлар жамиятида иштирок этади. Бундан ташқари, Линней университетидаа Java курслари илмий раҳбари ҳисобланади.
Эбтисамнинг айтишича, у мазкур унвонга эга бўлганидан ўзини бахтли ҳис қилади. Эбтисам Швецияга бундан 4 йил олдин Эфиопиядан келган ва унинг сўзларига кўра, ўзга мамлакатда туғилган, ўзга маданият вакили бўлган ва рўмол ўрайдиган қиз бундай мукофотга сазовор бўлиши ажойиб ҳолатдир. Фейсбукдаги саҳифасида у қуйидаги сўзларни ёзди: «Мен билан бу йўлни бошидан босиб ўтган ҳаммага раҳмат, лекин бу ҳали бошланиши. Мен ўзим ишонган нарсалар учун курашаман ва умид қиламанки, бу дунёни менгача бўлган даражадан яхшироқ ҳолда қолдириб тарк этаман»
Муслима қиз Microsoft версияси бўйича энг яхши дастурчи бўлди
Швецияда «Ахборот технологиялари соҳасида йил қизи-2019» Microsoft мукофоти Эфиопиялик 21 яшар талаба қиз Эбтисам Муҳаммад Солиҳга топширилди, деб хабар қилади ummamag.kg. Ушбу мукофот 17 йилдан бери топшириб келинади. Microsoft сайтида маълум қилинишича, ундан мақсад ёш аёллар ва қизларни ахборот технологиялари соҳасида таълим олишга ариза беришга руҳлантириш ҳисобланади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|