close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Армия хизматидан бўйин товлаш – гуноҳ» дейди Тожикистон уламолари

Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатнинг ёш фуқароларини ҳарбий хизматдан бўйин товламасликка даъват қилди, давлат олдидаги ушбу бурчдан бўйин товлашни эса гуноҳ деб атади. Ислом марказининг сайтида эълон  қилинган баёнот республикада бошланган баҳорги чақирув кампанияси давомида қилинди, дея хабар беради «Азия-Плюс».

Баёнотда, хусусан, тожик уламолари ёш фуқароларнинг ватанпарварлик туйғуларига мурожаат қилади. «Ким ўз Ватанини севадиган бўлса, у Ватанига, миллати ва маданиятига содиқ бўлиши лозим, чунки Ватанга муҳаббат, ҳудудий яхлитликни, хавфсизлик ва барқарорликни ҳимоя қилиши, ўз маданиятига ва миллий қадриятларига ҳурмат қилиб бош эгиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи ҳисобланади. Ватанга муҳаббат иймондандир», – дейилади баёнотда.
Унда қайд этилишича, Тожикистонда Қуролли кучларга баҳорги чақирув бошланди, бироқ айрим ёшлар армияда хизмат қилишдан бўйин товламоқда, ота-оналари эса уларга ёрдам бермоқда. «Муқаддас бурч – Ватанни ҳимоя қилишдан бўйин товлаш – оғир гуноҳ ҳисобланади, бунга кўмаклашадиган шахслар ҳам гуноҳга йўл қўйган бўлади», – қайд этилади баёнотда.
Тожикистонда қуролли кучлар сафига баҳорги чақирув 1 апрелда бошланади ва 31 майгача давом этади. Ҳозирги кампания доирасида армияга 18-27 ёшдаги йигитлар чақирилади. Айни пайтга келиб, баҳорги чақирув кампанияси Хатлон вилоятида 32%, Сўғд вилоятида – 35%, республика бўйсинувидаги туманларда – 36%, Душанбеда ҳам 36%га бажарилган. Бунда Тоғли Бадахшон автоном вилоятида чақирув режаси атиги 12 кун ичида 106%га бажарилган. Мудофаа вазирлиги матбуот хизматида қайд этишларича «Тоғли Бадахшон автоном вилояти деярли барча туманларида кўплаб йигитлар кўнгилли равишда хизмат қилишга келганлар».
Шу билан бирга, кўпгина тожиклар ҳарбий хизматдан қочишади, чунки армияда ҳеч қандай тартибсизлик йўқ, «дедовщина» ҳукмрон. Дезертирлик ҳоллари тез-тез учраб туради. Хусусан, 10 апрель куни маълум бўлишича, олти йил муқаддам қўшинни тарк этган ва Москвага қочган тожикистонлик муддатли хизматчи аскари Тожикистонда бир йил интизомий баталонда (дисбат) хизмат қилишга ҳукм қилинган. 2014 йили Тожикистон фуқароси Азизбек Каримов, дезертирликда айбланиб, Россиядан ватанига экстрадиция қилинган. Жорий йилнинг январ ойида Ереван аэропортида дезертирлик туфайли қидирувда бўлган Рустам Р. ҳибсга олинди. Ўтган йилнинг октябр ойида ҳарбий комиссариатда тиббий комиссиядан ўтганидан сўнг Москвага учиб кетган тўрт нафар хизматдан бўйин товловчилар ҳақида хабар берилганди.
Афсуски, Тожикистон уламолар Кенгаши республика Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони, Тожикистон заминида дунёдаги исломга қарши бўлган, мусулмонларга нисбатан муносабати ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверадиган давлатнинг ҳарбий базасини қуриш учун рухсат берган Эмомали Раҳмоннинг гуноҳлари ҳақида ҳеч нарса демаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase