close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Ҳижобсизлаштириш» ҳақида китоб ҳуқуқни муҳофоза қилиш органларида қизиқиш уйғотди

Малайзияда ислом ишлари бўйича маҳкама мусулмон аёллар ва қизларга ҳижобдан халос бўлиш зарурлиги ҳақида фикрни сингдиришга қаратилган китобнинг пайдо бўлиши ҳолатини тергов қилмоқда. Малайзиянинг Селангор штати ислом департаменти «Ёпинчиқни ечиб ташлаш танлови» («Unveiling choice») номли китобнинг нашр этилганлиги ва «Малайзия аёллари ва ҳижобсизлаштириш» номи остидаги форум пайда бўлганлигидан хавотирда деб хабар беради Free Malaysia Today сайти.

Марям Ли муаллифлигидаги китобда қачонлардир ҳижобда юрган ва уни ечишга қарор қилган мусулмон аёллар ҳикоялари келтирилган.
Адабиёт асарнинг ўзида ўқувчиларга рўмолдан «озод бўлиш» ғояси сездирмасдан етказишга ҳаракат қилган бўлсада, кириш сўзида айтилишича, «муаллифда ҳижобга қарши чиқиш борасида ҳеч қандай эҳтиёж ҳам, хоҳиш-истак ҳам йўқ».
Ислом ишлари вазири Мужоҳид Юсуф Рава мусулмон мамлакатдаги одоб-ахлоқ асосларига путур етказишга қодир бўлган китобга нисбатан тергов ташаббуси билан чиқди.
«Иш адолат асосида ва тегишли тарзда тергов қилинади», - изоҳ берди Рава.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase