close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

MTV дан Маккагача – машҳур телебошловчининг қандай қилиб Исломни қабул қилгани ҳақида

1990-йилларнинг бошларида Кристиан Бакер Германияда энг биринчи, Европада эса етакчи MTV телебошловчиларидан бирига айланди. Унинг ҳаётида бир неча йил халқаро мусиқа саҳнаси билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Унинг мухлислари ҳаддан ташқари севиб, Европа матбуоти катта эътибори қаратарди. Аммо муваффақият қозонганидан сўнг, у кутилмаганда зоҳирий фаровонликка қарамай, ҳақиқий мамнуниятни бошдан кечирмаганини англади. Унинг ҳаётида қандайдир муҳим нарса йўқ эди.

Машҳур крикетчи Имрон Хон билан учрашув унинг бутун тақдирини ўзгартириб юборди. Кристиан Покистонга сафар қилди ва у илгари кўрган нарсалардан фарқли ўлароқ бутунлай бошқа бир дунёга шўнғиди. У Ислом дини ва маданияти билан танишди. Поп-юлдузларнинг ўрнига, ҳаётдаги энг муҳим нарса - бу Худонинг муҳаббатига эришиш ҳисобланган, бу фоний дунёдаги вақтинчалик шон-шуҳратга жуда кам эътибор қаратадиган одамларни қуршовида бўлди. У Қуръон ўқишни бошлади, Ислом ҳақида китобларни ўрганишга киришди. Сўнгра бошқа мусулмон давлатларга сафарлар бўлди, ва ниҳоят, ўзининг маънавий йўлини топганини англаб, Кристиан Бакер 1995 йил Лондон масжидларидан бирида Исломни қабул қилди. Бу мўъжизавий ўзгаришларнинг тарихи, шунингдек, қандай имон унга қалбдаги тинчликни топишига ва ҳаёт мазмунини топишига ёрдам бергани ҳақида, Кристиан Бакер ўзининг 2009 йилда чоп этилган «MTV дан Маккагача – қандай қилиб Ислом ҳаётимни тўлдиргани ҳақида» деб номланган автобиография китобида ҳикоя қилади. К. Бакер ўзини Ислом ҳақидаги нотўғри фикр ва тасаввурларни йўқ қилишга бағишлади. У Европанинг кўплаб давлатларида турли анжуманлар ва тантанали тадирларда бошловчи сифатида иштирок этади ва шу тариқа турли динлар ўртасида мулоқот ўрнатишга хизмат қилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase