close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркия 57 мамлакатга тиббий ускуналар етказиб бермоқда

Туркия 57 мамлакатга тиббий ускуналар экспорт қилмоқда, деди Туркия соғлиқни сақлаш Федерацияси раҳбари Рашит Динч. Унинг сўзларига қараганда, Туркияда ишлаб чиқарилган тиббиёт ускуналари импортчилари Европадаги деярли барча мамлакатлар, асосан, Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Италия, Португалия ва Польша ҳисобланади.

Агар бундан 20 йил муқаддам Туркия тиббий ускуналар ишлаб чиқара олмаган ва асосан хориждан импорт қилган бўлса, бугунга келиб турк клиникаларида ўрнатилган маҳаллий тиббий ускуналарнинг улуши 60%га яқинлашган, қайд қилади федерация раҳбари.
«Аввалроқ, Туркияда юрак-қон томир жарроҳлиги, рентгенохирургия ва кардиология бўйича деярли барча жиҳозлар импорт қилинган. Бугунги кунда турк ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини экспорт қилишади.», - сказал Динч.
Унинг сўзларига кўра, Туркия юрак-қон томир жарроҳлик ва интервенция кардиологияси учун тиббий ускуналар ишлаб чиқаради.
Туркия соғлиқни сақлаш Федерацияси 2023 йилга келиб мақсадларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Федерация раҳбарининг сўзларига кўра, Туркиядаги тиббиёт ускуналари ишлаб чиқарувчи компаниялар 2023 йилгача дунёда биринчи бешликка киришни мақсад қилган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase