close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

New York Times газетаси Илхон Умарга уруш эълон қилди

АҚШ Конгресси аъзоси бўлган мусулмон аёл Илхон Умар яна можаро марказидан ўрин олди, бу сафар Умарнинг сўзларига ёпишиб олган New York Times газетаси сиёсатчи билан боғлиқ жанжални кучайтириб юборди. АҚШ Конгресси депутати ўтган ой Лос-Анжелесда америка-ислом муносабатлари бўйича  Кенгаш (CAIR) бўлинмасида матбуот-анжуманида сўзга чиқиб, унинг айтган ибораларидан бири исламофоб нашрларининг эътиборини жалб қилди.

Умар CAIR ташкилоти 11 сентябрь терактларига жавобан «кимлардир нимадир қилганини тан олиш» учун ташкил қилинган деб айтди ва бу ерда террорчилар ва эгизак-биноларни назарда тутди, деб хабар беради NBC News.
Бироқ New York Times газетаси унинг ушбу сўзларига ёпишиб олди ва Нью-Йоркдаги олов ичида қолган бинолар расми билан «Мана сен айтган нимадир» сарлавҳаси остида мақола чиқарди. Газет таҳририяти Умарни ҳақоратомуз фикр билдиришда айблади.
Бошқа ОАВ Илхон Умарнинг янглиш айтилган сўзларига реакцияни қораладилар ва газетани исламофобияни қасддан кучайтиришда айблади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase