close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Имомларга никоҳлар қайд қилиш мажбурияти юкланди

Энди имомлар Ислом меъёрлари бўйича тузган барча никоҳларини қайд қилиб боради, хабар қилади Қирғизистон Мусулмонлар диний бошқармаси матубот-хизмати. Муфтий Максат Токтомушев Чуй вилояти ва ал-Сарахсий республика марказий масжиди имомларига қайд қилиш журнали ҳақида гапириб берди.

Шундай қилиб, Қирғизистон МДҚ имомларни жавобгарликка чақириш ва нонқонуний никоҳларга, айниқса, вояга етмаганлар орасида йўл қўймасликка уринмоқда.
Никоҳни қайд қилиш учун фуқароларнинг паспорти талаб қилинади. Имомлар ҳар чорак туман имомларига никоҳ маросимлари ҳақида ҳисобот беради, улар эса – ўз навбатида – вилоят қозиликларига. Якуний ҳисоботлар Қирғизистон МДҚ га келиб тушади.
Бунда диний бошқармада айтишларича, никоҳ барча шариат талабларига жавоб беради, лекин қонуний кучга эга эмас. Муфтийликда шундан кейин никоҳни ФҲДЁ органларида қайд этишга чақирилмоқда.
Ҳозирги пайтга келиб, 3 мингдан ортиқ махсус журналлар тайёрланди. Мамлакат имомлари орасида янгиликни жорий қилиш ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase