close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Террорчиликда айбланган ўзбекларимиз оқланди

Швецияда апелляция суди теракт тайёрлашда айбланаётган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини оқлади. Бу ҳақида 12 июн куни Expressen нашри маълум қилди. Аввалроқ Ўзбекистон фуқароси Давид Идриссон (Фарход Тошмухаммедов) етти йил муддатга, унинг ватандоши Бахтиёр Умаров олти ой, Қирғизистон фуқароси Отабек Абдуллаев – бир ойга озодлик маҳрум этилганди. Исми ошкор қилинмаган яна икки киши тўрт ой ва олти ой қамоқ жазосини олган, бир киши эса оқланганди.

Энди апелляция суди тергов фақат Идриссоннинг портловчи моддалар ишлаб чиқариш учун фойдаланиш мумкин бўлган моддалар билан алоқада бўлганлигини аниқлади. У теракт режалаштирганини исботлашнинг имкони бўлмади. Идриссон қамоқхонадан бундан олдинроқ - 24 март куни озод қилинган. Апелляция рад этилса, у яна ҳибсга олиниши ҳақида хабар қилинди. Абдуллаев, Қирғизистоннинг Kloop нашрига кўра, ҳозирги кунга келиб, ўз ватанига қайтган. У биринчи ҳукмдан олдин қамоқдан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил май-октябр ойлари орасида Швецияда террористик ҳужумларни тайёрлашда гумон қилиниб, Марказий Осиёнинг бир нечта фуқаролари қўлга олинган. Қироллик ҳуқуқ-тартибот идоралари бомба тайёрлаш учун фойдаланиш мумкин бўлган кимёвий моддалар харид қилинганидан сергакланди. Кейинчалик, айбланувчилар террористик ташкилотларнинг вакиллари бўлган шахсларга пул ўтказмаларини жўнатишгани аниқланди. Идриссоннинг ўзи кимёвий воситалар унга банкрот бўлган магазин омборида бўёқларни сотиш вақтида «юклама» сифатида берилганини таъкидлади. У моддаларнинг бир қисмини ўрмонда тўкиб ташлаган ва бир қисмини муниципалитетга сотишга ҳаракат қилди. Муҳожир давлат харидлари қоидаларини билмас эди, шунинг учун унинг хатти-ҳаракати мансабдорларга ғалати туюлди ва шубҳа уйғотди. Бошқа барча айбланувчилар ҳибсга олинган, чунки улар Идриссон билан алоқа қилишган, шу жумладан кимёвий моддаларни ташишда унга ёрдам беришган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase