Янгиликлар (5376)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Ўзбекистон аввалбошдан иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланмаган ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлай олмаган. Бу ҳақида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев гапириб берди, - деб ёзади Uzbek Review таҳлилий нашри.
Покистон бош вазири Имрон Хон БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида исламофобия глобал муаммосини кўтариб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини хавфли тенденцияларга қаратди. «Дунёда 1,3 млрд мусулмон истиқомат қилади. АҚШ ва Европа мамлакатларида миллионлаб мусулмонлар яшайди.
Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.
Россия Федерал Йиғилиш Федерацияси Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақида UPL мухбири хабар қилди. Матвиенконинг ташрифи жорий йилнинг 1-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Ташриф доирасида Матвиенко Олий Мажлис Сенати раҳбари Танзила Норбоева билан учрашади.
Қозон шаҳрида «Ёш келин» аёллар лойиҳаси бошланди. Оқшом пайти Галеев масжидида лойиҳа қатнашчилари билан биринчи учрашув – танишув бўлиб ўтди. Биринчи йиғилишга 50 мингга яқин хотин-қизлар тўпланди. Биринчи суҳбатни Татаристон Республикаси МДБ ижтимоий бўлим раҳбари Ойгул хоним Биктимирова ва лойиҳа кураторлари амалга оширди.
Доғистон Республикаси аҳолининг соғлом турмуш тарзига мойилллик рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақида 30 сентябрь, душанба куни эълон қилинган «РИА Новости» тадқиқот натижаларида айтилади. Иккинчи ўринни Чеченистон Республикаси, учинчи ўринни Қабардин-Болқор Республикаси эгаллаган. Агентлик маълумотларига кўра, Шимолий Кавказ қарийб уч йилдан бери рейтингда етакчилик қилмоқда. Охирги ўринларни эса Узоқ Шарқ ва Узоқ Шимол эгаллаган.
Европа мамлакатларида ультра-ўнглар оммавийлиги ўсиб бораётган шароитларда исламофобия негизидаги жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақида Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тадқиқотлар Фондининг (SETA) Европа мамлакатларида ксенофобиянинг ўсишига бевосита ёки билвосита хизмат қилган жараёнлар ва омиллар таҳлилига асосланган «2018 йил Европада исламофобия соҳасидаги вазият» мавзусидаги маърузасида гапирилади.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқаранинг Эрондан газ ва нефт сотиб олиш масаласида АҚШ санкцияларига бўйсунишдан бош тортиши ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Milliyet. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Туркия Вашингтон томонидан чеклов чораларига қарамасдан, Эрондан энергетика ресурслари харид қилишни давом эттирди.
Москва ҳукуматида Россия муфтийлар Кенгаши раиси Равил Айнутдиннинг пойтахтдаги мусулмонлари сони ҳақидаги баёноти кулгили деб топилди. Шу кунларда «Известия»га берган интервьюда муфтий шаҳарда тахминан 3-4 млн киши – доимий ва вақтинчалик аҳоли – ислом динига эътиқод қилишини айтди ва бунда мэрия амалдорларидан ошкора бўлмаган равишда олинган маълумотларга таянди.
Наманганда овқатдан оммавий заҳарланиш рўй берди. Бу ҳақида UPL мухибир хабар берди. 50 киши заҳарланиш аломатлари билан касалхонага ётқизилди. Касалхонага ётқизилган ҳамма Чуст туманидаги тўй меҳмонлари бўлган.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида иштирок этди. Йиғилиш давомида Абдулазиз Комилов Марказий Осиёдаги хавфсизлик ҳақида гапирди. Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Марказий Осиё ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли салоҳият ва воситаларга эга. Бундан ташқари, Комилов охирги йилларда минтақада кўплаб муаммолар ҳал этилганлигини айтди.
24 сентябрь куни Ерга йирик астероид яқинлашди. Бу ҳақида Ер учун потенциал хавфли астероидларни кузатиб борадиган NASA ер атрофидаги объектларни тадқиқ этиш Маркази (CNEOS) хабар қилди. 523934 (1998 FF14) номини олган астероид диаметри 190 метрдан 430 метргачани ташкил қилади. Шундай қилиб, ҳажми бўйича у уч дона Хеопс пирамидасига тенг бўлган бўларди. Пирамиданинг асосидаги узунлиги 230 м, ҳозирги кундаги баландлиги эса сал кам 139 м ҳисобланади.
Миср ТИВ Туркия президенти Тойиб Эрдўғанни ёлғончиликда айблади ва жаҳонт ҳамжамиятини уни терроризмни қўллаб-қувватлаганлик учун жавобгарликка тортишга чақирди. Бу ҳақида ТИВ расмий вакили Ахмед Хафиз баёнот берди.