close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Трампнинг сафдоши Илхон Умарни «давлатга хиёнат учун» осишни таклиф қилди

Twitter ижтимоий тармоғи конгресс аъзоси Илхон Умарнинг ўрнини эгаллаш умидида ҳижобли депутатни ҳақоратлаган сиёсатчи аёлни блокировка қилиб қўйди. Республикачилар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи Даниэль Стелла, Дональд Трампнинг жанговар тарафдори, ижтимоий тармоқларда Илхон Умарни жисмоний йўқ қилиш мавзусида бир нечта пост қолдирган, хабар қилади IslamNews сайти Huffington Post га ҳавола қилган ҳолда.

«Агар Илхон махфий ахборотларни Эронга етказгани исботланса, уни давлатга хиёнат учун суд қилиш ва осиш керак», – деб ёзган Стелла ҳижобли конгрессвумен ҳақида.
Даниэлнинг ўзи ёзган гаплари учун сира афсусда эмас ва Twitter ни жаҳл билан танқид қилди.
«Федерал қонунлар кодексини қўллашни тарғиб қилганим учун мени блокировка қилиш шуни кўрсатадики, Twitter доимо террорчилар, сотқинлар, педофиллар ва зўравонлар тарафида бўлади», – деди республикачи аёл.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase