«Индонезия аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил қилади ва бу ерда аёллар доимо мотоцикл миниб юради, шу сабабли биз бу шлемни яратдик», – деди компания вакили Маман Харуман, Жакартада бўлиб ўтган кўргазмада янги маҳсулот тақдимотида иштирок этар экан.
«Ҳижобли аёллар бундай босимда ўзини ноқулай ҳис қилмайди ва уларнинг бошига боисм бўлмайди. Уларга жуда қулай бўлади, чунки биз йиғилган сочлар учун жойни ҳисобга олган ҳолда шлем ишлаб чиқдик».
Таъкидлаш жоизки, мотоцикл миниш сўнгги йилларда Осиёнинг мусулмон мамлакатларида ёш мусулмон аёллар ўртасида вақт ўтказишнинг оммавий турига айланиб бормоқда.
Мотоцикл шлеми мусулмон аёллар учун модификация қилинди
Мотоцикллар учун шлем ишлаб чиқарувчи йирик корхона мусулмон аёлларнинг ҳаёт тарзи хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, бошни ҳимоя қилиш учун махсус кийимнинг янги моделини ишлаб чиқди. Замонавий мусулмон аёлларнинг мотоцикл минишга қизикиши ортиб бораётганлигига эътибор қаратган ҳолда, Cargloss компанияси – ҳижобли аёлларнинг сочлари ноқулайлик туғдирмаслиги ва шлем остида босиб турмаслиги учун ички қисми ўзгартирилган ва юзи очиқ шлем чиқарди, хабар беради IslamNews сайти Tempo.co га ҳавола қилган ҳолда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|