close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШ Давлат департаменти: Хитой мақсадли равишда ислом рамзларини йўқ қилмоқда

АҚШ Давлат департаменти амалдори Шинжонда ташқи кўриниши билан исломн эслатиши мумкин бўлган ҳар қандай анрсани йўқ қилиш орқали уйғур халқининг мусулмон ўзлигини йўқ қилишга уринишда Хитойни айблади. Расмий вакил Voice of America билан суҳбатда номини ошкор қилмаслик шартларида маълум қилдики, Хитой коммунистик партияси Шинжон ландшафти ва меъморчилик объектларидан исломий разларни ўқ қилиш бўйича кампания олиб бормоқда, хабар қилади IslamNews.

«Ислом динини йўқ қилиш ва мусулмонларни «қайта тарбиялаш»га интилган ҳолда Пекин масжидлар, муқаддас зиёратгоҳлар, қабристонлар ва бошқа исломий биноларни ёпди ёки бузиб ташлади», – қайд қилади манба.
«Очиқ колишга рухсат этилган масжидлар ўзларининг асосий қисми – минора ва гумбазлардан муҳрум қилинди, хавфсизлик кучлари ва кузатув камералари воситасида мунтазам назорат остида қолмоқда».
Уйғур ҳуқуқ ҳимоячиси Бахром Синташнинг сўзларга кўра, уйғур мусулмонларининг юзлаб ибодатхоналари вайрон қилинди.
«Мен 2016 йилдан бери тўлиқ бузилган ёки вайрон қилинган 140 дан ортиқ масжидлар, муқаддас қадамжолар ва қабристонларнинг рўйхатини тузишга муваффақ бўлдим», – деди Синташ VoA билан суҳбатда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase