close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сбербанк истиқболни исломий молияда кўрмоқда

«Сбербанк» бошқаруви раиси ўринбсари Олег Ганеев Россия ва Туркия турли йўналишлар бўйича ҳамкорликдан улкан иқтисодий ва молиявий фойда олмоқда ва кейин ҳам олади деб ишончи комил. Бу ҳақида банкир «Анадолу»га берган интервьюда ҳикоя қилди.

У, хусусан, исломий банкинг ва молиянинг улкан салоҳиятга эгалигини, шунингдек, икки мамлакат миллий валютада битимлар тузиши фойдалироқ эканлигини айтди.
Умуман олганда глобал иқтисодиётда кузатилаётган истеъмол даражасини мусулмонлар жамиятидаги истеъмол даражаси билан таққосласак, бу ерда ўсиш динамикаси илғор суратлар билан ривожланмоқда.
«Сбербанк» мутахассислари ва маслаҳатчиларининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда ушбу харажатлар 2,2 трлн долларни ташкил қилади. Масалан, ҳалол овқатларга анъанавий равишда талаб катта. Бу нафақат мусулмонларга, балки ҳалол маҳсулотлар сифатига кўпроқ ишонадиган истеъмолчиларга ҳам тегишли.
Албатта, «Сбербанк» бундай улкан бизнесда иштирок этишдан манфаатдор. «Агар молия ҳақида гапирадиган бўлсак, бу 2,5 трлн. долларни ташкил этади, 2024 йилга келиб эса бу кўрсаткич 3,5 трлн. долларга етади», - деди Олег Ганеев.
Исломий банкинг бизнес модели кредит фоизларини рад этишга асосланганлиги сабабли, ҳар бир операция шерикларнинг даромадлари, рисклари ва мумкин бўлган йўқотишларига асосланади.
«Сбербанк» раисининг ўринбосари Туркия ислом иқтисодиётида етакчи ўринда эканлигини таъкидлади. Ушбу салоҳият катта аҳамиятга эга ва у тез суръатлар билан ўсишда давом этади.
Олег Ганеев таъкидлашича, бизнесни юритишнинг исломий қоидаларига асосланиб, «миллий валютада тўловларни амалга ошириш фойдалироқ бўлганда, албатта ўзаро ҳамкорлик бўлади ... бу йўналишда жуда катта истиқбол мавжуд ва бу ерда савдо таркиби ва ҳажми муҳимдир.»
Ички бозорга қўшимча равишда, Сбербанк Марказий Осиё, Озарбайжон, Туркия ва Форс кўрфази мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase