Баёнотда Хеврондаги янги аҳоли пункти мавжуд Авраам Авину квартали ва Иброҳими масжиди ўртасида яҳудийларнинг «ҳудудий узлуксизлигини» яратишига олиб келади.
«Бозор бинолари бузиб ташланади, уларнинг ўрнига янги магазинлар қурилади», - дейилади хабарда.
Бозор майдони Хевроннинг эски шаҳар қисмида, Иброҳими масжиди ёнида жойлашган бўлиб, бу ерда 1994 йил яҳудий экстремист кўчкинди Барух Гольдштейн томонидан 29 нафар фаластинлик мусулмон ўлдирилган.
Хевронда 160 мингга яқин фаластинлик ва 500 га яқин яҳудий кўчкиндилар яшайди. Яҳудийлар Исроил қўшинлари томонидан қаттиқ қўриқланадиган яҳудий анклавларида яшайди.
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ғарбий соҳилда Исроил аҳоли пунктлари энди ноқонуний ҳисобланмаслигини айтганидан бир неча ҳафта ўтгач, қурилиш бошланади.
Тахминан 650000 исроиллик яҳудийлар 1967 йилда Исроил Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусни босиб олган пайтдан бери қурилган 100 дан ортиқ аҳоли пунктларида истиқомат қилишмоқда.
Фаластинликлар келажакда Фаластин давлатини яратиш учун Ғарбий соҳилни ва Ғазо секторини қайтариб беришни талаб қилмоқда.
Халқаро ҳуқуқ Ғарбий Соҳилни ҳам, Шарқий Қуддусни ҳам босиб олинган ҳудудлар деб ҳисоблайди ва шунга кўра яҳудийларнинг турар жойларини қуриш билан боғлиқ барча фаолият ноқонуний деб ҳисобланади.
Исроил Хевронда янги ноқонуний аҳоли пункти қуришни режалаштирган
Исроил мудофаа вазири Нафтали Беннетт Ғарбий соҳилдаги Хеврон шаҳри яқинида яҳудийлар учун янги ноқонуний аҳоли пункти қурилишини маъқуллади. Беннеттнинг офиси берган баёнотда айтилишича, Мудофаа вазири вазирликнинг тегишли идораларига эски шаҳар бозори яқинида «янги квартал қурилиши ҳақида Хеврон муниципалитетини хабардор қилишни» буюрган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси