Вашингтон ва Қобул ўртасида асирлар алмашиниш бўлиб ўтганидан бир ҳафта кейин президент Трампнинг Афғонистонга биринчи сафари бўлиб ўтди ва бу тинчлик музокараларини тиклаш борасида умид уйғотди.
"Толибон келишувга эришмоқчи. Биз улар билан учрашамиз ва бу ўқ отишни тўхтатиш бўлиши кераклигини айтамиз. Улар эса ўт очишни тўхтатишни исташмайди. Энди улар ҳақиқатан ҳам сулҳга эришмоқчи. Бу иш бериши керак ”- деди у журналистларга.
Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида АҚШ толиблар билан мамлакатдан қўшинларни олиб чиқиш ва хавфсизлик кафолати эвазига АҚШ тарихидаги энг узун урушни тўхтатиш тўғрисида келишувга эришган эди.
Аммо сентябрь ойида Трамп музокараларни "ўлик" деб атади ва Вашингтон яқинида учрашувга таклифни рад этиш билан барчани ҳайратда қолдирди. Унинг сўзларига кўра, бунга америкалик аскарнинг ўлдирилиши сабаб бўлган.
АҚШ президенти яқинда музокаралар тикланиши мумкин эканлигини айтди.
Толибон Қобул ҳукумати билан расмий музокаралар олиб боришдан бош тортди, лекин дипломатик ҳаракатлар мулоқотга хизмат қилишда давом этмоқда.
Президент Трампнинг самолёти Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен, махфий хизмат агентлари ва ёрдамчилар кичик гуруҳи, шунингдек, бир гуруҳ репортерлар билан бирга Вашингтондан учиб, Баграм яқинидаги аэродромга қўнди.
Тахминан, икки ярим соат давом этган ташриф давомида Трамп аскарларга кафетерийда курка гўшти тарқатди, расмга тушди ва ўз изоҳларини ангарга етказди.
Шунингдек, у Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди, аммо уларнинг учрашувида муҳокама қилинган нарсалар тафсилотлари ҳозирча эълон қилинмади.
АҚШ 2001 йил бостириб кирганидан буён тахминан 13000 АҚШ ҳарбийлари Афғонистонда қолмоқда.
Трамп толибонлар билан музокаралар қайта тиклангани ҳақида маълум қилди
Америка президенти Дональд Трамп АҚШ толибонлар билан тинчлик музокараларни қайта тиклагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у Афғонистонда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари қароргоҳига шукрона байрами муносабати билан кутилмаган ташрифида эълон қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди