close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Курсдошлари намозини саботаж қилгани учун талаба жазоланади

АҚШда таълим муассасаси талаба қизлардан бирининг икки нафар мусулмон талабага сўз билан ҳужуми туфайли ички тергов ташаббуси билан чиқди. Пойтахт Денвер давлат коллежи мусулмон бўлмаган қиз билан компьютер синфида намоз ўқиётган мусулмон талабалар ўртасида «оғзаки тўқнашув» муносабати билан суриштирув ишлари бошлангани ҳақида маълум килди, хабар беради Herald Publicist.

Икки нафар мусулмон талаба бўш хонада намоз ўқиётган пайт у ерга бир талаба қиз кириб келади. Намоз ўқиётганларни кўргач, у сўкиниб, диний аломатлар асосида уларни ҳақоратлайди ва баланд овозда мусиқа қўяди.
Денвер коллежи талабаларидан бири Twitter ижтимоий тармоғида ҳикоя қилишича, мусулмонлар таълим муассасасида бошқа талабаларга халал бермаган ҳолда намоз ўқийди – буни имкон қадар паст овоз билан ва бошқа ҳеч ким бўлмаган хоналарда қилишга интилишади.
Коллеж ушбу воқеани шарҳида хилма-хилликни ҳурмат қилишини ва талабалар учун ҳурматли ва инклюзив муҳит яратишга интилишини таъкидлади. Таълим муассасасининг одоб-ахлоқ тамойилларини бузган шахсга ҳайфсан берилади.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase