Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Аёл ҳарбий хизматчиларнинг биринчи гуруҳи Қуролли кучлар аёл кадрлар учун ўқув марказида машғулотларни якунлашди, дея хабар бермоқда Ал Arabia расмий Саудия матбуот агентлигига (SPA) га таяниб.
Ҳиндистоннинг Шимолий Уттар-Прадеш штатида номаълум вирусли иситмадан ўтган кун давомида камида 12 нафар бола ҳалок бўлди. Мазкур касаллик эпидемияси қурбонларининг умумий сони вилоятда 68 нафарга етган бўлиб, уларнинг 40 нафарини болалар ташкил этади.
Channel 2 Action News телеканали Чаттахучи дарёсида оқиб юрган ўнлаб калласи олинган эчкиларнинг янги топилмаси билан боғлиқ ғалати воқеани текширишда давом этмоқда. Сўнгги бир неча йил давомида, шундай ғалати тарзда ўлдирилган ҳайвонлар умумий сони юздан ошиб кетди.
«Толибон» ҳаракати жангарилари Аҳмад Маъсуд бошчилигидаги гуруҳлар ҳимояланаётган Афғонистоннинг Панжшер вилоятида учта туманни қўлга киритди. Бу ҳақида 31 август куни «Афғонистон Ислом Амирлигининг Twitter да инглиз тилидаги расмий аккаунти» маълум қилди.
«Толибон» ҳаракати Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили хабар берди.
ОАВ афғон қўшиқчиси Фавад Андарабий «Толибон» томонидан уларнинг мусиқага қарши эканлиги туфайли ўлдирилгани ҳақида маълумотни рад этди.
Ўзбекистон Фанлар Академияси олимлари коронавирусга қарши курашда ёрдам бериши мумкин бўлган помидор навини ишлаб чиқдилар. Ўзбекистонда коронавирусга анти-танали помидор етиштирилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таниқли тадбиркор Салим ака Абдувалиевни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози” унвони билан тақдирлади.
Ҳозирги пайтда Афғонистонни бошқариб турган «Толибон» ҳаракати маҳаллий фермерларга афюн олиш учун ишлатиладиган кўкнор ўсимлиги етиштиришни тақиқлади. Бу ҳақида The Wall Street Journal хабар қилди.
Афғонистон Марказий банки хусусий ва халқаро банкларга ҳисоб рақамларидан ҳафтасига 2000 афғонийгача маблағ олиш имконияти билан чеклашни буюрди, бу тахминан 23 долларга тўғри келади. Khaama Press нашрида кўрсатилишича, 2000 афғонийнинг миқдори 200 АҚШ долларига тўғри келади ва буни кўплаб Россия оммавий ахборот воситалари асос қилиб олди. Лекин, аслида, гап жуда ҳам кичик миқдори ҳақида бормоқда.
Британия Мудофаа вазирлиги Афғонистондан уй ҳайвонлари - мушуклар ва итлар учун эвакуация рейсига рухсат берди.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириши мумкин, деб хабар қилади Politico.
2021 йил 28 август куни Оқ уйнинг расмий сайтида қуйидаги хабар пайдо бўлди: Президент Жо Байденнинг Кобулдаги эвакуация миссияси ҳақидаги баёноти