Сешанба куни пойтахт Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўзлаган Мужоҳид гуруҳ "ишини тугатаётганини" ва ўрта мактаб ўқувчи қизлари "имкон қадар тезроқ" дарсларга қайтишини айтди.
Шанба куни Таълим вазирлиги "Ҳамма эркак ўқитувчилар ва ўқувчилар ўз таълим муассасаларига боришлари керак" деган баёнот чиқарди, лекин қизлар ва катта аёллар ҳақида ҳеч нарса дейилмади.
Таълимнинг янги қоидаларига кўра, қизлар ва аёлларга фақат аёл ўқитувчилар, ёки ўқитувчилар етарли бўлмаган ҳолларда, ўзини тақводорлигини исботлаган "кекса" эркаклар дарс ўтиши мумкин. Худди шундай, аёллар университетларга қайтишлари мумкин, лекин улар жинси бўйича ажратилган муҳитда ўқишлари шарт.
Мужоҳиднинг изоҳ беришича, катта қизлар мактабга тўлиқ қайтишидан олдин уларга "хавфсиз таълим муҳитини" яратишлари керак. Бундай муҳитни яратиш учун аниқ нима қилиш кераклиги ҳақида у батафсил маълумот бермади.
У, шунингдек, «Толибон» фикрига кўра, олдинги таълим тизимидаги қандай камчиликлар қизларнинг мактабга қайтишига тўсқинлик қилаётгани ҳақида батафсил маълумот бермади, чунки ҳатто олдинги ҳукумат даврида ҳам ўғил болалар ва қизлар алоҳида ўқишган.
Бу аниқлик йўқлиги «Толибон» 1990-йилларда беш йиллик ҳукмронлиги давридаги қаттиқ чекловларга қайтиши мумкинлигидан қўрқаётган ўқитувчилар ва талаба қизларнинг ташвишларини кучайтирди. Ўша пайтда барча аёллар ва қизларга мактабга бориш тақиқланган эди. Фақат аёл шифокорлар ишлашни давом эттириши мумкин бўлган.
«Толибон» ўтган ой ҳокимият тепасига қайтганидан бери, аёлларнинг ҳуқуқлари тўлиқ ҳурмат қилинишини, лекин бу шариат қонунларига мувофиқ бўлишига бутун дунёни ишонтиришга уринмоқда.
Улар Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ходималарининг ишини давом эттиришига рухсат беришди ва «Толибон»нинг бир неча раҳбарлари ҳатто Кобул ишғол қилинганидан кейинги дастлабки кунларда аёл тиббий ходимлар олдига ташриф буюриб, ўз ишларини ҳеч қандай тўсиқсиз давом эттиришларини ишонтириб айтишди.
Бироқ, Кобул, Ҳирот ва Қандаҳордаги бошқа аёллар «Толибон» ҳукмронлиги остида ишга қайтолмаётганликлари ҳақида хабар беришди.
Эслатиб ўтамиз, ҳатто олдинги ҳукумат, шу жумладан унинг таълим вазири (аёл киши) ҳам қизларнинг таълимини чеклаб қўйгани учун танқидга учраган.
Ўша пайтда таълим вазири вазифасини бажарувчи Рангина Ҳамидий мактаблар жинси бўйича ажратилган бўлса-да, катта ёшдаги қизларга мактаб тадбирларида қўшиқ куйлашга рухсат бермаган сиёсати учун қаттиқ танқид қилинди. Ижтимоий тармоқларда ўтказилган кампания ортидан қўшиқ айтишни тақиқлаш бекор қилинди.
«Толибон» тез орада қизларни мактабларга қайтаришга ваъда берди
«Толибон» расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, қизлар Афғонистондаги ўрта мактабларга қайтишни бироз кутишлари керак бўлади. Бу эълон, янги ҳукумат даврида аёллар таълими борасида глобал ташвиш ортиб бораётгани фонида эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси