Янги қонун бир хил жинсдаги жуфтликларга турмуш қуриш ва бола боқиб олишга рухсат беради. Турмуш қурган лесбиан жуфтликларга шунингдек, сунъий уруғлантириш ёрдамида фарзанд кўришга рухсат этилади. Шу пайтгача Швейцарияда фақат гетеросексуал оилалар донор спермасидан фойдаланиши мумкин бўлган.
"Amnesty International" инсон ҳуқуқлари ташкилоти овоз бериш натижаларини "тенглик йўлидаги муҳим босқич" деб атади. Ўнг қанот Швейцария Халқ партияси вакиллари умиди пучга чиққанлигини билдиришди. Уларнинг фикрича, бир жинслилар ўртасида никоҳ қурилиши болаларнинг бахт-саодатига салбий таъсир этади.
Швейцарияликлар референдумда бир хил жинсдагилилар ўртасида никоҳни қўллаб-қувватлашди
Швейцария фуқароларининг аксарияти, дастлабки маълумотларга кўра, референдумда бир хил жинсдагилилар ўртасида никоҳни қўллаб-қувватлашди. Бундай иттифоқларга сайловчиларнинг деярли 65 фоизи овоз берди, деб хабар бермоқда Reuters Швейцария телекомпаниясига таяниб.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси