«Вконтакте»даги саҳифасида жиноятчи дин ва Библия ҳақида мушоҳада юритган. Хусусан, у қуйидагиларни ёзган: «Эсимни таниганимдан бери доимо ўлим ҳақида ўйлаганман, жаннат ва дўзах ҳақидаги диний сафсаталарга ҳеч қачон ишонмаганман, ўйлайманки, ўлимдан кейин ҳеч нарса йўқ, сен шунчаки йўқ бўлиб кетасан, худди ҳеч қачон бўлмагандай... Агар Библия ҳақиқат бўлиб чиқса, менинг тушунишимча, мени жаҳаннам кутяпти, гарча ўйлаб кўрадиган бўлсак, ҳар бир одам камида битта кечирилмас гуноҳ қилган, шундай экан мен жаҳаннамга бир ўзим эмас, бир тўда гуноҳкорлар билан йўл оламан».
Темур Бекмансуров шунингдек, ўзини сиёсатдан йироқ ва диндор эмас деб атайди. "Рўй берган воқеа террор хуружи эмас. Мен экстремистик ташкилотларга аъзо эмасдим, диндор ҳам эмасдим, сиёсатдан йироқ эдим", - деб ёзади у.
Бугун эрталаб Пермь Давлат Миллий тадқиқот университетининг 18 ёшли биринчи курс талабаси Бекмансуров курсдошларига қарата отишма уюштирди. Унинг ҳаракатлари натижасида, Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 6 киши ҳалок бўлган, яна 24 киши жароҳатланган.
Пермлик ўқчи атеист бўлганми?
Қуролли ҳужум арафасида пермли олий ўқув юрти талабаси Тимур Бекмансуров ижтимоий тармоқларда мурожаат жойлаштириб, ўзининг отишма уюштириш режалари ҳақида айтган ва ҳужумга қандай тайёрлангани ҳақида батафсил гапириб берган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|