close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Францияда Ислом тарихи ҳақида китоблар тақиқланди

Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманин Ислом тарихи ва дин йўлида жанг қилган атоқли саркардалар ҳақида китоблар нашр қиладиган исломий нашриётни ёпиш ташаббуси билан чиққанини маълум қилди. Француз вазирини 7-асрда яшаб ўтган мусулмон саркарда Холид ибн Волид розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли ҳақидаги китоб ғазаблантирди.

Нашриётда вазирнинг ушбу баёноти «сиёсий» деб баҳоланди, улар француз сиёсий моделининг ҳуқуқий асосларсиз мусулмон ташкилотларини таъқиб қилишга мойиллигидан ташвиш билдирдилар.
Мамлакат мусулмонлар жамияти вакилларининг таъкидлашича, Франция ўзининг мустамлакачилик саналарини нишонлайди ва жамият уларга турлича муносабатда бўлган мустамлакачилик даври арбобларини ҳимоя қилади. Мусулмонлар тарихи ва ўзлиги учун муҳим бўлган арбоблар ҳақида гапириш эса тақиқланади.
Юқори мартабали амалдорнинг бу галги баёноти расмийлар томонидан мусулмон ташкилотлари ва фаолларига нисбатан кўрилаётган чора-тадбирларнинг давоми бўлди.
Францияда президент сайловларига саккиз ойдан кам вақт қолмоқда ва мусулмонларга қарши баёнотлар авж олиши ўта ўнг қанот вакилларидан овозларни олиб қўйишга уриниш, деб ҳисоблайди экспертлар. Исломга қарши ва мусулмонларга қарши қарашлари билан овоза бўлган Марин Ле Пен жамоатчилик фикри сўровларида етакчилик қилмоқда.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase